Франциянинг Париж шаҳрида Паралимпия баҳслари давом этмоқда.
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -90 кг вазн тоифасида бронза медал учун татамига чиққан ўзбекистонлик Довурхон Кароматов грузиялик Лаша Кизилашвилини мағлубиятга учратди ва делегация ҳисобига 7-бронза медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, бу Довурхон Кароматовнинг фаолиятидаги иккинчи Паралимпия медали ҳисобланади. У бундан аввал Токиода бўлиб ўтган ўйинларда кумуш медални қўлга киритган эди.
Ушбу медал делегация ҳисобидаги 26-медал ҳисобланади. Ҳозирда Ўзбекистон ҳисобида 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза мавжуд.
Изоҳ (0)