Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, фуқаро М.Ч. тегишли тартибда рухсатнома олмасдан тумандаги “Қорақир” маҳалласи ҳудудидаги ер майдонидан махсус техникалар ёрдамида 18,9 минг куб ҳажмдаги табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)