Қозоғистоннинг Чимкент вилоятида ўзбекистонликлар бўлган автомобиль ЙТҲга учради. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.
Otyrar Telegram каналида берилган дастлабки маълумотга кўра, Олмаота трассасининг йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмида Opel Vectra автомобили Toyota Alphard'га бориб урилган.
Оқибатда енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.
“Яна етти киши жабрланган. Уларнинг барчаси Toyota Аlphard салонида бўлган Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, Қизилўрдадан уйларига қайтаётган бўлган”, дейилади хабарда.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Россиядаги ЙТҲда етти нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)