Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов 26 август куни Халқаро аралаш жанг санатлари (IMMAF) федерацияси президенти Керрит Браун билан учрашди.
Учрашув давомида жорий йилда Ўзбекистонда илк бор аралаш жанг санъатларининг ҳаваскорлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди ва томонлар ўзларининг ташаббус ва таклифларини билдирди.
Керрит Браун мазкур мусобақани ўтказиш ва келгусида ушбу анъанани сақлаб қолиш борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Изоҳ (0)