ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторидаги ўт очишни тўхтатиш бўйича олиб борилган билвосита музокараларнинг сўнгги босқичидаги таклифларни рад этди. Бу ҳақда ҳаракат баёнотига асосланиб, DPA агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҲАМАС яҳудий давлати илгари сурган янги талабларни қабул қилишдан бош тортган.
“Воситачилардан Доҳадаги музокараларнинг сўнгги босқичида нималар муҳокама қилинганини билиб олгач, Нетаньяху келишувга тўсиқ бўлишда давом этаётганига яна бир бор амин бўлдик”, дейди Фаластин ҳаракати вакиллари.
Улар Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху “воситачиларнинг саъй-ҳаракатларини барбод қилиш ва урушни чўзиш учун янги шарт-шароитлар ва талабларни ўртага ташлайвергани”ни қайд этди.
ҲАМАСни Исроилнинг Ғазо секторининг бир нечта нуқталарида, жумладан, Миср билан чегарада жойлашган Филаделфия йўлагида ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш нияти қондирмади.
Ғазо бўйича барчага маълум таклиф уч босқичли жараённи назарда тутади, унинг давомида ҲАМАС 7-окйтабр куни Исроилдан ўғирлаб кетилган барча гаровга олинганларни озод қилади. Бунинг эвазига Исроил ўз кучларини Ғазо секторидан олиб чиқиши ва фаластинлик маҳбусларни озод қилиши керак.
Изоҳ (0)