Ўзбекистон ҳамда “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Россия пойтахти Москвадаги яшаш ҳаражатлари ҳақида гапирди.
“Москва яшаш учун қиммат шаҳар эканини сездим. Бу айнан нималарда билинишини айтолмайман, ҳар ҳолда футболчиман ва буни фаол кузата олмайман.
Ҳозирда клуб қароргоҳида яшаётганим йўқ, алоҳида квартирани ижарага олганман. Квартирам қиммат эмас, нормал нархда”, дейди “ЦСКА” ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев.
Аввалроқ футболчи Москвадаги харажатлари ойига 4-5 минг долларга етишини айтган эди.
Маълуот учун, ўзбекистонлик 20 ёшли футболчи 2023 йилнинг ёзида ЦСКА клубига ўтганди.
Изоҳ (0)