— “ЦСКА” селекционерлари қайси ҳудудларни кузатишади?
— Ҳамма жойни кузатамиз — Уругвай, Бразилия, Чили, Мексика. Мен Мисрга бориб, у ердаги футболчиларни кузатиб келдим. Марокашликлар ва эронликлар ҳам қизиқишларимиз доирасида. Ҳар қандай жойда қобилиятли йигитлар бўлиши мумкин.
Ҳозир ўзбекларда яхши авлод етишиб чиқди. Май ойида улар U-23 Осиё Кубоги финалида Японияга қарши ўйнади. Мен ўша баҳсни томоша қилганман. Менга икки-уч йигитнинг ўйини ёқди.
— Ўзбеклар ҳақида гапирдингиз. Файзуллаев қишда ёки кейинги ёзда Европанинг топ-клубига кетса, ҳайрон қолмайсизми?
— Ҳайрон бўлмасдим.
— Қандай даражадаги клубга?
—“Барселона”га эмас, лекин бешинчи ёки олтинчи ўриндаги клубга.
— «Реал Сосьедад»гами?
— Ҳа. Агар Аббос ҳозиргидек ўйнашда давом этса, бир-икки йилдан кейин уни “ЦСКА”да кўрмаймиз”, — деди ҳозирда “ЦСКА” клубида селекционер-мураббий бўлиб ишлаётган собиқ ярим ҳимоячи Алан Загоев.
Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон жамоаси билан Олимпиада ўйинларида қатнашди ва гуруҳда 4-ўринни эгаллаб, кейинги босқичга чиқа олмади.
Изоҳ (0)