Ноқонуний мигрантлар жорий йилнинг охиригача Эронни тарк этишлари керак.
Бу ҳақда Эрон чегара полицияси қўмондони, бригада генерали Аҳмад Али Гударзий маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу сиёсат Эрон хавфсизлиги учун халқнинг хоҳиш-иродасига кўра амалга оширилмоқда.
“Улар шу пайтгача мамлакатимиз имкониятларидан унумли фойдаланган, энди эса Эронни тарк этишлари керак” деди Аҳмад Али Гударзий.
Маълумот учун, Эронга келадиган мигрантларнинг аксариятини Афғонистон фуқаролари ташкил қилади.
Изоҳ (0)