• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эрон президенти БМТ санкциясига учраган шахсни ядровий лойиҳа раҳбари этиб тайинлади 

    Эрон президенти Масъуд Пезешкиён БМТ санкцияларига учраган шахсни ядровий лойиҳа устида иш олиб борувчи агентлик раҳбари этиб тайинлади. Бу ҳақда Al Arabiya нашри хабар берди.

    Фото: AP

    Эрон давлат телевидениеси 10 август куни ушбу янгиликни эълон қилган. Унда айтилишича Эрон ядровий департаментига олим Муҳаммад Исломий раҳбар этиб тайинланган.

    Муҳаммад Исломий бундан 16 йил олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти санкцияларига учраган. Унга Эрон ядровий дастурида қатнашганлик ва ёрдам берганлик учун тақиқлар киритилган.

    67 ёшли Муҳаммад Исломий президент томонидан ядровий лойиҳа раҳбарлигига расман тайинланган. У айни пайтда Пезешкиённинг ядровий масалалар бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият олиб бориши айтилган.

    Исломийнинг вазифага тайинланиши Эрон ҳукумати томонидан 2015 йилдаги ядровий келишувларни истисно қилиш билан бир пайтга тўғри келмоқда. Эрон эндиликда икки томонлама келишувга мувофиқ ядровий ҳамкорларни танлаш борасидаги ўзига қўйилган тақиқларга зид ҳаракат қилишни бошлаган.

    Олдинроқ Эроннинг янги сайланган президенти Пезешкиён президентлик кампанияси вақтида ядровий келишувни жонлантиришга ҳаракат қилишини айтган эди. Исломийнинг бу дастурга жалб қилиниши Теҳрон ҳукуматининг ядровий пойгага қатъий киришгани ифодаси бўлиши мумкин.

    Берилган маълумотларга қараганда, Муҳаммад Исломий 2008 йилда Эроннинг Мудофаа саноати бўйича ўқув ва тадқиқот институти раҳбари бўлган пайтида “ядровий қурол етказиб бериш тизимларини ривожлантириш билан шуғуллангани, бевосита алоқадорлиги ёки қўллаб-қувватлагани” учун БМТ санкциясига учраган. У 2021 йилда марҳум президент Иброҳим Раисий томонидан илк бор Эрон ядро бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Бунгача, 2018 йилдан бошлаб, мўтадил собиқ президент Ҳасан Руҳоний даврида Исломий транспорт ва шаҳарсозлик вазири бўлиб ишлаган.

    Муҳаммад Исломий Эроннинг ҳарбий саноатида йиллар давомида ишлаган, мудофаа вазирининг тадқиқот ва ҳарбий саноат бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

    У, шунингдек, Мичиган штатидаги Детройт университети ва Огаё штатидаги Толедо университетларида қурилиш муҳандислиги бўйича илмий даражага эришган.

    Маълумот ўрнида, Эрон мамлакат жанубидаги Бушир шаҳарчасида 1000 мегаватт қувватга эга ягона ядровий реакторини жойлаштирган. Ушбу реакторни таъминлаш учун эса иккита йирик атом электр станцияси қурилмоқда.

    Ўзининг узоқ муддатли энергияни кўпайтириш режасига мувофиқ Теҳрондаги ҳукумат 20 000 мегаватт ядровий электр қувватига эришишни мақсад қилган. Ресурс ва манбалар етарли бўлмагани боис мамлакатда сўнгги ойларда оддий аҳоли пунктлари тармоқдан узилиши ҳолатлари кузатилмоқда.

    10.08.2024, 22:10   Изоҳ (0)   5671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия АҚШ ўз ядровий салоҳиятини оширишига тайёрланмоқда — Россия ТИВ 

    18.07.2024, 20:07

    АҚШ ядровий келишувга қайтишга тайёрлигини Эронга маълум қилди

    26.07.2024, 18:40

    Япония Россияни ядровий таҳдидларда айблади 

    09.08.2024, 18:54

    Украина раҳбарияти Курскка ҳужумни давом эттириш учун Ғарбдан “яшил чироқ” олди 

    10.08.2024, 20:57

    “Афғон аёлларига озодлик” — қочқин мақомидаги афғонистонлик атлет Олимпия ўйинларида кўтариб чиққан шиори учун дисквалификация қилинди 

    10.08.2024, 20:20

    “Атом бомбасининг чўқинтирган отаси” — СССРдаги атом лойиҳаси раҳбари Курчатов тақдири

    10.08.2024, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.