Жорий йилнинг 10-24 август кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб Футзал бўйича Жаҳон чемпионати кубоги тақдимоти – “Trophy tour” тадбири бўлиб ўтади.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказиладиган мазкур тадбирлар давомида ишқибозлар Жаҳон чемпионатининг бош соврини билан суратга тушишлари, кўнгилочар дастурларда иштирок этишлари ҳамда ҳамкорлар томонидан тақдим этиладиган эсдалик совғаларга эга бўлишлари мумкин.
Жаҳон чемпионати старти арафасида Мундиал бош соврини Андижондан “йўлга чиқади” ва бутун Республика бўйлаб “саёҳат қилади”.
“Trophy tour” тадбирларининг режаси ва харитаси (барча ҳудудларда тадбирларнинг бошланиш вақти 19:00 этиб белгиланган):
10 август – Андижон, Экопарк;
11 август – Фарғона, ЭкоШаҳар;
12 август – Наманган, Афсоналар водийси боғи;
15 август – Нукус, Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи яқинидаги хиёбон;
16 август – Урганч, Амир Темур боғи;
17 август – Бухоро, Лаби Ҳовуз;
18 август – Навоий, Марказий савдо мажмуаси;
19 август – Қарши, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри;
20 август – Термиз, Алишер Навоий майдони;
21 август – Самарқанд;
22 август – Жиззах, Ўрда;
23 август – Гулистон, Билимдонлар маскани;
24 август – Тошкент, “Central Park”.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Visa карталари эгалари учун https://futsal2024.uz/ сайтида учрашув чипталарининг сотуви йўлга қўйилган. 13 август кунидан бошлаб эса барча тўлов усуллари бўйича сотувлар бошланади.Тадбир Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)