Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Олимпиада доирасида бокс мусобақасининг +92 кггача бўлган боксчилар баҳсида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов австралиялик Теремоана Жуниорга қарши ўтказди.
Чорак финалнинг биринчи раундида Баҳодир 4:1 ҳисобида устун келди. Иккинчи раундда ҳам ўзбекистонлик боксчи фойдасига 3:2 ҳисоби қайд этилди.
Учинчи раундда ҳам фаоллик кўрсатган Жалолов ярим финал йўлланмасига эга чиқди.
Энди у 7 август куни германиялик Нелвие Тиафакка қарши финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Баҳодир бундан олдинги босқичда норвегиялик Омар Шиҳага ҳеч қандай имконият қолдирмаган эди.
Изоҳ (0)