Тошкентда эркак уч яшар болани қасддан ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг “Дарё”га маълум қилишича, 9 июль куни Яшнобод тумани, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 30 ёшли эркак ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёли билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)