Тошкентда 3 яшар болани қасддан ўлдирганликда гумонланаётган эркак қамоққа олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
![](/static/2024/07/11/photo_2024-07-11_13-35-26-1-7TxI4X.jpg)
Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан Яшнобод тумани прокурорининг Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи эркак С.М.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳамда суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисидаги илтимосномалари тақдим этилган ҳужжатлар билан кўриб чиқилди.
Суднинг 10 июлдаги ажримлари билан илтимосномалар қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи С.М.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш белгиланди.
1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган С.М. оилали бўлиб, муқаддам судланган.
Изоҳ (0)