Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг кейинги жанги санаси маълум бўлди.
Мелиқўзиевнинг кейинги жанги 10 август куни Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Boxingscene.
Ҳозирча, Бектемирнинг рақиби номи аниқ эмас.
Ўзбекистонлик боксчининг ўз Сауль Алваресга қарши жанг ёки WBA иккинчи даражали камари учун жангга умид қилган ҳолда топ-10 таликдан рақиб кутмоқда.
“Мен учун ким билан жанг қилишнинг фарқи йўқ. Қайтганимдан хурсандман. Ҳар қандай рақибга қарши жанг учун тайёрман”, — дейди Бектемир.
Мелиқўзиев апрель ойида франциялик Пьер Юбер Дибомбега қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)