• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Шпагатлар” маликаси: Жан-Клод Ван Даммнинг мушакдор қизи қандай кўринишга эга?

    Унинг отаси энг хавфли жанговар фильмларнинг юлдузи эди, қизи ҳам ўзини хафа қилишларига йўл қўймайди.

    Ван Варенберг фамилияси кенг оммага бирор кимни эслатиши даргумон. Шундай исмли белгиялик бодибилдер ва жанг санъати устаси Голливудни забт этишга йўл олади ва ўзига осонроқ талаффуз қилинадиган тахаллус олади — Ван Дамм. Аммо унинг қизи Бянка ҳақиқий фамилиясида қолишни хоҳлайди — у карьерасини туғилганида олган фамилияси билан бошлаган. Гарчи бугунги кунда у Бянка Ван Дамм сифатида танилган бўлса ҳам — барибир отасининг шон-шуҳратидан қочиб қутула олмайди. Аммо Бянка ундан ўзиб кетиш ниятида.

    Отамдан ўзиб кетиш қийин бўлишини тушунаман. У жуда катта фигура. Лекин мен ҳаракат қиламан.

    Афтидан 1990 йил 17 октябрда Лос-Анжелесда туғилган Бянканинг тақдири машҳур жанг санъати спортчиси ёки ҳеч бўлмаганда бодибилдер бўлишга мўлжалланганди.

    Унинг отаси каратэ ва кикбоксинг бўйича Европа чемпиони бўлган, 55 та жангнинг 53 тасида ғалаба қозонган ва “Брюсселлик мушакдор” лақабини олган. Онаси Гледис Португуз ҳам машҳур бодибилдер эди. Бянканинг иккита укаси бор: каттаси Кристофер ва кичиги Николай.

    Бянка танани чиниқтириш муҳитида улғайган, у жанг санъатини ёмон кўришини тан олади ва спорт билан шуғулланишни қатъиян рад этади. Ота-онасига қарши чиққандек, у болалигидан завқланган балет ва фигурали учишни танлайди. Гарчи онаси унда интизомни ривожлантириш учун жанг санъатига юборишга ҳаракат қилган бўлса-да, у охир-оқибат қизига ўзи қарор қилишига рухсат беради.

    Ўсмирлик чоғида Бянка конкида учишга қизиқарди — ўша пайтда оила эндигина Ванкуверга кўчиб ўтганди. Қиз шу қадар қатъиятли эдики, у ҳатто Олимпия ўйинларида қатнашишни хоҳлайди, аммо олган жароҳати улкан режаларини барбод қилади.

    Бир мунча вақт ўзимни қотиб қолгандек ҳис қилдим. Бутун ҳаётим конкида учиш билан боғлиқ эди. Энди унинг ўрнига янги машғулот топишим керак эди.

    Кейин Бянка тўсатдан жанг санъати билан шуғулланишга қарор қилади ва отаси билан машғулотларни бошлайди. Шу билан бирга 2008 йилда у билан “Махсус топшириқ” фильмида рол ўйнайди. Аввалига у бу фаолиятга кўпроқ ҳобби сифатида қарайди, лекин тез орада кино ҳам, кураш ҳам унинг асосий ишига айланади.

    Қиз жанговар фильмларда актриса сифатида намоён бўлади, турли лойиҳалар учун продюсер ва сценарий муаллифи сифатида ишлайди ва, албатта, мунтазам равишда машқ қилишни унутмайди. Отаси услубида “шпагат” очиши уни машҳур қилади.

    Мен қизларга жисмонан кучли бўлиш билан бир қаторда, назокатли бўлиш мумкинлигини кўрсатмоқчиман. Сиз кечки овқат столида оёқларингизни чиройли тарзда бирлаштириб ўтиришингиз, шу билан бирга, шилқимлик қилганнинг орқасига ўхшатиб тепишингиз ҳам мумкин. Отам жанг санъатини авлодлари учун машҳур қилди ва мен бу меросни давом эттирмоқчиман.

    Аммо Бянканинг машҳур отаси билан муносабатлари ҳар доим ҳам яхши бўлмаган. Унинг болалигида Ван Дамм номи билан боғлиқ бир қатор жанжаллар содир бўлади: Бянканинг онаси билан шов-шувли ажрашишдан тортиб, машҳур актёр ва спортчининг гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ҳолда қўлга олинишигача.

    Муносабатларимиз, албатта, кўтарилиш ва пасайишларга дуч келди, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Суҳбатлашиб турамиз, лекин қўнғироқ қилиб, “Дадажон, келинг, бирга овқатланиб, гаплашиб ўтирамиз”, деёлмайман. Биз спорт залига боришни, машқ қилишни афзал кўрамиз. Мен ҳеч қачон отамнинг кичкина маликаси бўлмаганман.

    Машғулот пайтида Бянка 90 йилларнинг яна бир машҳур актёри Долф Лунгреннинг меросхўри — Ида билан бирга тайёргарлик кўради. Иккала қиз ҳам бир вақтлар рингда шериклар бўлган ва дўстона муносабатларни сақлаб қолган. Аммо Бянканинг шахсий ҳаёти ҳақида кўп нарса маълум эмас.

    26.06.2024, 12:57   Изоҳ (0)   43187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Режиссёрлар ўтказиб юборган бўлса-да, томошабинлар пайқаган машҳур фильмлардаги қўпол хатолар (фото)

    24.06.2024, 18:45

    Ёши экрандаги образиникидан катта бўлган фильм қаҳрамонлари

    25.06.2024, 09:30

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 35 ёшдан кейин она бўлган Британия қироллиги хонимлари

    24.06.2024, 12:40

    Instagram: Лола оиласидаги кўнгилсизлик, янги машинали бўлган Шаҳноза Отабоева, Озода Нурсаидованинг “Кўк Жигули”си ўғирланганми?

    26.06.2024, 11:35

    Қадрдон классикалар: 10 та энг романтик турк сериали

    26.06.2024, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.