АҚШда Футбол бўйича Америка кубоги мусобақаси бугун, 21 июнь санасидан бошланди.
Турнирнинг биринчи ўйинини амалдаги Америка кубоги ҳамда Жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган Аргентина терма жамоаси Канадага қарши баҳс билан бошлади. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Алварес ҳисобни очди. 88-дақиқадаги Мартинеснинг голи аргентиналикнинг ғалабасини таъминлади. Иккинчи голга Месси ҳаммуаллифлик қилди.
А гуруҳининг иккинчи баҳсида Перу ва Чили ўзаро тўқнаш келади. Учрашув 22 июнь, тонги 3:00 да бошланади.
Америка кубоги—2024.
1-тур
Аргентина — Канада 2:0
Голлари: 1:0 — Алварес (49), 2:0 — Лаутаро Мартинес (88).
Аргентина: Эмилиано Мартинес, Молина (Монтиэл, 89), Ромеро, Лисандро Мартинес, Акуня (Таляфико, 89), Ди Мария (Ло Чельсо, 68), Мак Аллистер, Паредес (Отаменди, 77), Де Паул, Месси, Алварес (ЛаутароҳМартинес, 76).
Канада: Крепо, Жонстон, Корнелиус, Лумпунгу, Дэвис, Бюкенен (Шаффелбург, 59), Эуштакиу, Коне (Осорио, 85), Ларин (Ларейя, 80), Девид, Миллар (Расселл-Роу, 85).
Огоҳлантиришлар: Де Паул (61), Коне (81), Ло Чельсо (90+1), Корнелиус (90+4).
Изоҳ (0)