“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси MLS ва Европадаги босимни солиштирди.
Месси Европада биринчи навбатда футболчига ғамхўрлик қилиниши, яхши дам олишига, тўғри овқатланишига шароит мавжуд экани ҳақида таъкидлаб ўтган эди. шунингдек, MLSда бир оз эркинлик берилиши ҳақида ҳам фикр билдирди.
“MLSда сиз ҳафта давомида кўп ўйин ўтказмайсиз. Бу сизга Европадан фарқли равишда яшаш, бошқа ишларни бажариш учун вақт беради. Агар натижага эришмасанг, ҳафта давомида қилишинг мумкин бўлган барча ишингдан маҳрум бўласан. MLSда бу тарафдан сизда бир оз кўпроқ эркинлик бор. Биз доим ғалаба ҳаракат қиламиз, аммо босим бошқача” — дея Мессининг сўзларини келтирмоқда АС.
Месси 2023 йилдан бери Майамининг “Интер” клубида тўп суради. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган. Айни дамда футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)