Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Шаҳло Зоирова 5 йил деганда метрога тушди ҳамда кузатувчиларига ўз таассуротларини сўзлаб берди.
Хонанда Милена Мадмусаева янги сурати билан кўриниш берди.
“Актёр” лойиҳаси иштирокчиси Ҳамдам Собировга пародия қилди. У хонандани ўта маҳорат билан гавдалантиргани учун ушбу видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.
Феруза Норматова бир неча йил аввал суратга олиш жараёни тўхтаб қолган “Ким келгинди?” сериали устида иш бошлади.
Тошкентда ўтган тўйлардан бирида кутилмаган ҳолат рўй берди. Куёвнинг истагига кўра ушбу тўйга Озода Нурсаидованинг “Кўк Жигули” клипида бош ролларни ижро этган актёрлар Абдуллоҳ ва Зарина ҳам клипдаги образларида ташриф буюрди.
Хонанда Шаҳзода чақалоқ кўтариб тушган суратини саҳифасига жойлади ва мухлисларини ўйлантириб қўйди.
Илҳом Фармонов муваффақиятга эришишига онасининг дуолари сабаб бўлгани ҳақида пост қолдирди.
Алишер Узоқов янги “Йўл” деб номланган сериалда суратга тушмоқда.
Жаҳонгир Отажонов тўйларда “Качайте” қўшиғини куйламаслигининг сабаби ҳақида гапирди.
“Бу қўшиқни тўйларда куйласам, одамлар ўйнашади. Лекин бу қўшиқ рақсга тушиш учун эмас, танқидий сарказм учун яратилган”, — дейди хонанда.
Шаҳло Алижонова мухлисларига янги сурат билан кўриниш берди.
Instagram’да Чеченка тахаллуси остида блог юритувчи Гулзода Абдуллаева BMW автомобилини харид қилди ҳамда қувончини кузатувчилари билан бўлишди.
Изоҳ (0)