Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани 59-мактаб яқинида 9 нафар мактаб ўқувчилари 2 нафар болани калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ММТБ ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, мазкур ҳолат жорий йилнинг 9 апрель куни дарс машғулотларидан сўнг мактаб ҳудудидан ташқарида содир бўлган. Тумандаги 15-сонли ҳамда 59-сонли умумтаълим мактабларининг бир гуруҳ 11-синф ўқувчилари ҳамда туманнинг “Қизилтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро ўртасида ўзаро келишмовчилик юзасидан жанжал келиб чиққан.
Ҳолат бўйича Олтинсой туман ИИБ томонидан жиноят иши очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.