Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Жисмоний тарбия ва спорт университетига 4 минг долларга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.
Хабар берилишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро С.З. С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)