Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 6 май куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.
Қайд этилишича, 10:41 да кузатилган зилзила эпицентри Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган. Зилзила координаталари: 39,32 градус шимолий кенглик; 67,46 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 263 километр жануби-ғарбда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Ургут туманида — 2-3 балл;
- Тойлоқ туманида — 2 балл;
- Китоб туманида — 2 балл;
- Булунғур туманида — 2 балл;
- Шаҳрисабз туманида — 2 балл;
- Самарқанд туманида — 2 балл.
Кеча 5 май куни соат 13:16 да Наманган вилоятида 3,7 магнитудали зилзила қайд этилганди. Ундан олдинги ерости силкинишлари 19 апрель куни Қашқадарё вилоятида кузатилган эди.
Изоҳ (0)