Тошкент вилоятида 618,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “М.О.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Қибрай туманида жойлашган иссиқхонада 412,2 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 618,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)