Apple 1 миллиард долларга Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатини намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олишга яқин. Турнир янги форматда илк бор 2025 йилда ўтказилиши режалаштирилган. Унда 32 та жамоа иштирок этади, уларнинг аксарияти аллақачон маълум.
Тҳе New York Times нашрининг ёзишича, ФИФА жаҳон чемпионати ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини Америка корпорациясига сотишга яқин турибди. Шартнома имзолангани ҳақидаги хабар май ойининг бошида эълон қилиниши мумкин.
Қайд этилишича, транзакция суммаси кутилган маблағнинг атиги чорак қисмини ташкил қилиши мумкин — 4 миллиард доллар ўрнига 1 миллиард доллар.
Бироқ Apple билан келишувда ўйинларни бепул намойиш қилишни ўз ичига олиши ёки олмаслиги ҳозирча аниқ эмас. Ўйинларни фақат Apple TV+ абонентлари олиши мумкинлиги аввалроқ ФИФА етакчиларини хавотирга солган эди.
Агар томонлар рози бўлса, Халқаро футбол федерацияси илк бор ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича биринчи бор халқаро шартнома тузади.
Изоҳ (0)