Фарғона вилояти Бувайда туманида 10 миллион 800 минг сўм қарзи бўлган фуқаронинг машинаси хатланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Айтилишича, бюронинг Бувайда тумани бўлими иш юритувида бўлган Қўқон туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан У.М.дан ундирувчи банк фойдасига 10 миллион 800 минг сўм кредит қарзини ундириш белгиланган.
Қарздор томонидан суд қарорининг ижроси ихтиёрий муддатда таъминланмагани сабабли давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида бўлган Toyota Camry 20 март куни холислар иштирокида хатланиб, туман ИИБ ЙХҲБнинг жарима майдонига олиб кирилган.
Ҳозирда ушбу хатланган мулкни аукцион савдоларга қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)