Футбол бўйича Франция чемпионатининг 31-турида “Лион” ва “Монако” жамоалари 28 апрель, якшанба куни бўлиб ўтди.
Учрашув “Лион”нинг 3:2 ҳисобида ғалабаси билан якунланди. “Лион” сафида Ляказетт, Бенраҳма ва Фофана гол муаллифига айланди. “Монако” таркибида Бен-Йеддер дублни расмийлаштирди.
Ушбу учрашувдан сўнг “Монако”нинг мағлубияти “ПСЖ”ни муддатидан аввал чемпион бўлишига сабабчи бўлди.
Парижликлар ушбу турда “Гавр” билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади ва очколарини 70 тага етказди. “Монако” эса 58 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Лига 1
35-тур баҳси
28 апрель, якшанба
“Лион” – “Монако” 3:2
Голлар: 0:1 – 1 Бен-Йеддер, 1:1 – 22 Ляказетт, 2:1 – 26 Бенраҳма, 2:2 – 60 Бен-Йеддер, 3:2 – 84 Фофана.
“Лион”: Антони Лопеш, Мата, Чалета-Сар, O‘Браен, Мэйтленд-Найлз, Матич, Толиссо (Мангаля, 79), Какре, Бенраҳма (Шерки, 65), Ляказетт (Балде, 90), Нуама (Фофана, 66).
“Монако”: Маэски, Вандерсон (Уаттара, 46), Марипан (Салису, 46), Керер, Диатта, Минамино, Закария, Фофана, Аклиуш, Бен-Йеддер, Балогун (Эмболо, 46).
Огоҳлантиришлар: Минамино (25), Бенрахма (38), Уаттара (47), Диатта (69).
Изоҳ (0)