Бошланган иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, ўтган дам олиш кунлари ҳаво бир оз салқинлашганидан сўнг, ҳарорат фони кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасидан кундуз кунлари 24-29 даражагача, баъзи жойларда 31 даражагача исийди. Кечалари ҳарорат 10-15 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 29—30 апрель кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2000 метрдан юқорида қор кўчиш хавфи сақланиб туради.
Тошкентда 29 апрелдан 3 майгача ёғингарчилик кутилмайди. Апрелнинг сўнгги икки кунида ҳарорат 21-24 даража атрофида бўлади, 1—3 май кунлари 25-29 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари 12-15 даражагача кўтарилади.
Изоҳ (0)