• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хитойда пахта ҳосили 70 центнер, бизда нега 32? 

    Ўзбекистонда чигит экиш мавсуми давом этмоқда. Бу йил 100 минг гектар ерга тажриба тариқасида чет элдан келтирилган навлар экилади. Улар қанча ҳосил бериши мумкин? Кейинчалик бу уруғларга боғланиб қолмаслик учун қандай чорлар кўриш керак? Бир пайтлар дунёга донғи кетган ўзбек пахтачилик мактаби бугун қай аҳволда?

    “Дарё” мухбири Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази директори, профессор Забардаст Бўриев билан суҳбатлашди. 

    “Ўзбекистон президентининг 2023 йил 15 декабрдаги қарорига мувофиқ, бу йил 10 фоиз пахта майдонларига чет эл уруғлари экилмоқда. Буни тадбиркорлар, кластерлар ва ҳатто хорижлик сармоядорлар ҳам бир неча йиллардан бери кутишаётган эди. Пахтачиликда юз йилдан ортиқ тажрибага эга ўзбек деҳқонлари учун чет эл уруғлари нима учун керак бўлиб қолди?

    Ҳамма гап ана шу тажрибага ишониб қолинганликда. Бир пайтлар Ўзбекистонга келиб, тажриба ўрганган хитойликлар бугунги кунда гектаридан 70-80 центнергача ҳосил олишмоқда. Бизда эса ўртача ҳосилдорлик 30-32 центнер. 40 центнер ҳосил кўтарган фермерга автомобиль совға қиламиз, ваҳоланки, дунё ўлчовларида бу анча паст кўрсаткич ҳисобланади.

    Бизда ҳосилдорликнинг пастлигига яна бир қанча сабаблар бор, булар: ёз ойларида ҳароратнинг ҳаддан ортиқ кўтарилиб кетиши, сув тобора камайиб бораётгани, эски агротехнологияларнинг қўлланиши, шўрланиш даражасининг юқорилиги, айрим кластерлар билан фермерлар ўртасидаги муносабатларнинг яхши эмаслиги... 

    Пахтачиликдан даромад олиш учун илмий ёндашув зарур. Бир қарашда оддий туюлган томчилатиб суғоришнинг ҳам ўз илми бор. Уни тушунадиган мутахассислар эса етишмайди. Кўпгина ҳудудларда томчилатиб суғоришдан бир йил фойдаланиб кўришган, шунда ҳам талабларга риоя этилмаган, кузга бориб эса “бу усул тўғри келмас экан, оддий суғорганимда кўп ҳосил олардим” деган хулосага боришади. Агар бу жараёнга илмий ёндашилганда эди, жуда яхши кўрсаткичларга эришган бўлардик. 

    Бугунги кунда сув танқислиги жиддий муаммога айланди. Пахтани 4-5 марта суғоришдан ташқари, шўр ювишга жуда кўп сув сарфлаймиз. Фарғона водийсидан тортиб, Қорақалпоғистонгача, айрим ҳудудларда уч мартагача шўр ювишга тўғри келади, акс ҳолда пахта ўсмайди.

    Шу сабабдан сўнгги йилларда марказимизда тола сифатини яхшилаш, қурғоқчиликка ва шўрга чидамли навлар яратиш билан шуғулландик. Натижада “Матонат-1”, “Матонат-2” каби ноёб навлар дунёга келди. Бу навларни бир марта суғориш кифоя. Сув танқислигининг ечимларидан бири тежамкор технологияларни қўллаш бўлса, иккинчи ечими илмий ёндашув. 

    Хитойдан келтирилган уруғ ҳақида гапирадиган бўлсак – у GMO технологияси ёрдамида олинган. Шу сабабли ўзимизнинг уруғларга аралашиб кетмаслиги учун изоляция масаласига жиддий эътибор қаратилди. Ҳозир ҳар бир вилоятга 7-8 минг гектардан экилмоқда. Тажриба тариқасида ҳар хил майдонлар танланди – шўрли-шўрсиз, серсув-сувсиз. Хўп, шу уруғни экканимиз билан 70 центнер ҳосил оламизми?

    Агар керакли агротехнологиялар қўлланмаса – йўқ, ололмаймиз. Ўша уруғларни экиш учун Хитойдан махсус сеялкалар олиб келинди. Плёнка остига махсус шлангларини қўйган ҳолда экилмоқда. Бу ҳам ҳали ҳаммаси эмас. Хитой агротехнологиясига кўра, кўчатлар сони бир гектарга биздагига нисбатан 2-3 баравар кўп бўлади, ўғит эса стимуляторларни қўллаш орқали тайёрланади. Бу жуда замонавий усул ҳисобланади. Сирдарёда эркин иқтисодий ҳудудлардан бирида хитойликлар бизнинг уруғлардан ўз агротехнологияларини қўллаган ҳолда 63-68 центнергача ҳосил олишга муваффақ бўлишди.

    Аслида, уруғчилик ҳам бизнес, бизнес бўлгандаям катта бизнес. Ўзбекистонда чигит нархи 2 доллар атрофида. Хитойда 7 доллар. Лекин бизга 4,5-5 доллардан беришяпти. Мақсад – бозорга кириш. Шу сабабдан олимларимиз кейинчалик Хитой уруғларига боғланиб қолмаслик устида ҳам бош қотиришмоқда.

    Туркияда уруғчилик билан хусусий компаниялар шуғулланади, шу сабабдан рақобат ривожланади. Бутун дунёда ҳам шундай. Аммо бизда узоқ йиллар давомида “Пахтасаноат” деган ташкилот монополист сифатида янгиликларга тўғоноқ бўлиб келди. Ҳозир кластерлар яхши самара бермоқда, аммо уларнинг орасида ҳам нопок ишлаётганлари учраб туради. Ҳатто 2022 йил ҳосили учун пул тўламаган кластерлар бор...

    Айрим туманларда пахта ўрнига полиз маҳсулотлари экиш, боғ яратиш йўлга қўйилди, бу яхши, лекин ҳамма жойда ҳам бирдек самара бермайди. Мисол учун, Янгийўл туманида яна пахта экила бошлади. Сабаби пахта – фермерларимиз учун энг қулай экин тури. Уни экиш, етиштириш, сотиш ва қайта ишлаш учун инфратузилма яратилган. Кейинги йилларда соҳага катта маблағ ажратилмоқда.

    Текстиль компаниялари сони кўпайди. Маълумотларга кўра, текстиль саноатида 570 киши меҳнат қилмоқда. Ип-калавамизнинг таннархи жаҳондаги нархлардан анча арзон – бу қўшимча имкониятлар дегани. Агар биз пахтачиликка юқорида айтилганидек, илм билан тўғри ёндашсак ва кутилганидек ҳосил олишни йўлга қўйсак, пахта далаларини янада қисқартириш, даромадни эса ошириб бориш мумкин бўлади. Камида 15 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш, яна 500 мингта иш ўрни яратиш имкони мавжуд”, — дейди Забардаст Бўриев.

    17.04.2024, 22:11   Изоҳ (0)   13106
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олмаота—Бишкек—Тошкент—Шаҳрисабз—Термиз автомобиль йўлининг 60 км қисми реконструкция қилинади

    17.04.2024, 22:06

    Uzum Market сотувчилар учун комиссияларни ҳисоблаш механикасини ўзгартиради

    17.04.2024, 21:00

    Давлат активлари 3 ойда сотилмаса, уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизгача пасайтирилади

    17.04.2024, 20:57

    Сенат Самарқандда тадбиркорлик фаолиятига энг кўп асоссиз аралашган ташкилотларни маълум қилди

    17.04.2024, 20:35

    Euro-5 ва Euro-6 технологияли Хитой автомобиллари

    17.04.2024, 19:30

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди 

    17.04.2024, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мени телевидениега чиқарилмасин, деган топшириқни ким берганини билмайман” — хонанда Хуршид Расулов “запрет”га тушгани ҳақида

    Мусиқа | 28 июн, 09:04

    Хоразмда ФВВ тизимининг 2 нафар ходими пора билан қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 28 июн, 08:33

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.