• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Пул Иқтисодиёт

    Давлат активлари 3 ойда сотилмаса, уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизгача пасайтирилади

    Шавкат Мирзиёевга 2024 йилги хусусийлаштириш дастури ва унинг ижросини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу йил 16 январь куни иқтисодиётни ривожлантириш масалалари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамасига янги хусусийлаштириш дастурини тайёрлаш вазифаси қўйилган эди. Шунга асосан, давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушлари ва кўчмас мулк объектлари самарадорлик жиҳатидан таҳлил қилиниб, янги дастур ишлаб чиқилди.

    Хусусан, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш мақсадида оммавий савдоларга чиқариладиган 250 га яқин улушлар рўйхати, давлат иштирокидаги корхоналарнинг қарийб мингта кўчмас мулк объекти рўйхати, маҳаллий фонд бозорида акцияларнинг оммавий таклифи ўтказиладиган 12 та корхона рўйхати шакллантирилди.

    Илгари савдога қўйилган айрим иншоотлар сотилишида ҳам муаммолар бор. Буни жадаллаштириш ва иқтисодиётда хусусий сектор улушини ошириш мақсадида қатор енгилликлар белгиланмоқда. Масалан, давлат активлари 3 ойда сотилмаса, (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) уларнинг бошланғич баҳоси 10 фоизгача босқичма-босқич пасайтирилади. 2024 йил 1 январгача аукцион орқали ижарага олганига камида 5 йил бўлган ва мажбуриятларини бажарган тадбиркорларга давлат мулкини баҳоланган қийматда сотиб олиш таклиф этилади.

    Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари 3 ойда сотилмаганда (Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари бундан мустасно) бошланғич қиймати 30 фоизигача, 6 ойда сотилмаганда 10 фоизигача пасайтирилади.

    Тўловларнинг 15 фоизини 3 ой муддатда, қолган қисмини 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

    Хусусийлаштириш дастурларига киритилган кўчмас мулкларнинг кадастр ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш учун тўловларни Хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширишга рухсат берилади.

    Шунингдек, янги дастур доирасида, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ҳамда халқаро автомобиль йўллари бўйида савдо ва сервис объектларини жойлаштириш учун савдоларга чиқариладиган ер участкаларининг рўйхатлари шакллантирилди ҳамда уларни савдога чиқариш соддалаштирилди.

    Бу борада ҳам янги тартиблар белгилаш таклиф этилмоқда. Жумладан, мастер-режа асосида халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллари бўйида жойлашган ер участкалари замонавий сервис ва савдо-маиший объектларни қуриш учун аукционга чиқарилади. Сотилган ер участкалари харидорга чекловларсиз расмийлаштириб берилади.

    Йиғилишда давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, буни жадаллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. Аграр соҳага хизмат кўрсатувчи давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди.

    Давлат раҳбари бу жараёнларни жадаллаштириш, хусусийлашган бино-иншоотлар негизида тадбиркорликни ривожлантириб, кўпроқ иш ўринлари очиш юзасидан кўрсатмалар берди. Ўз соҳасида хусусий сектор улушини муттасил ошириб бориш, самарасиз фойдаланилаётган ва бўш турган активларни сотиш маҳаллий ҳокимлик ва тармоқ раҳбарларининг асосий вазифаларидан бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

    17.04.2024, 20:57   Изоҳ (0)   4984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида яна қатор ер майдонлари давлат мулкига ўтказилди 

    19.03.2024, 19:40

    “Кореяда давлат ерларини ноқонуний эгаллаб олмаслик мактаб дарсликлари сифатида ўргатилади” — Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари

    03.04.2024, 16:20

    Ўзбекистонда ер олган ёшларга 100 млн сўмгача кредит ажратилади 

    06.04.2024, 17:20

    Сенат Самарқандда тадбиркорлик фаолиятига энг кўп асоссиз аралашган ташкилотларни маълум қилди

    17.04.2024, 20:35

    Euro-5 ва Euro-6 технологияли Хитой автомобиллари

    17.04.2024, 19:30

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарликлар фош этилди 

    17.04.2024, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.