Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси Туркия ҳудудида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрган ўзбекистонлик эркак қидирилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 1986 йили Самарқанд вилоятида туғилган Фазлитдин Атабеев фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ғайриқонуний йўллар билан ўзлаштиришда айбланиб, бугунги кунда Туркия ҳудудида жиноий жавобгарликдан яшириниб юрмоқда.
Ушбу шахс тўғрисида маълумотга эга бўлган ватандошлардан бош консулхонага ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига хабар бериш сўралади.
“Жиноий жавобгарликдан қочиб хорижий давлатларда, шу жумладан, Туркияда яшириниб юрган ҳар бир шахсга нисбатан жиноий таъқиб изчил равишда давом эттирилади ва жиноят учун жавобгарлик принципи қатъий таъминланади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Туркия хавфсизлик кучлари мамлакат марказий вилоятларида рейд ўтказиб, ИШИД террорчилигига тайёргарлик кўришда гумонланган уч нафар шахсни қўлга олганди.
Изоҳ (0)