Тошкент шаҳрида товламачиликда айбланаётган уч нафар шахсга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Қайд этилишича, шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида терговдан қочиб яширинган қуйидаги шахслар қидирилмоқда:
- 1964 йилда туғилган Исамитдинов Хусан Хашимович;
- 1966 йилда туғилган Қудратуллаев Шухрат Запарович;
- 1988 йилда туғилган Вапаев Феруз Мухаммацалаевич.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Telegram рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Унутманг, жиноят содир этган шахсларни яшириш жавобгарликка тортишга асос бўлади”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)