Бектемир туманидаги “Бектемир” ЙПХ масканида 15 апрель куни ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 23 ёшли Ж.Х. бошқарувидаги Lacetti автомашинаси тўхтатилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириш давомида гап-сўзидан ходимларда шубҳа пайдо бўлган. Холислар иштирокида ҳайдовчи кўздан кечирилганда ундан жигарранг, ўткир ҳидли, мумсимон модда топилган.
Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро ҳамда аниқланган модда Бектемир туман ички ишлар органлари ФМБга топширилган.
Изоҳ (0)