Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Ғарб мамлакатларида Украинани молиялаштириш юкидан чарчаш кайфияти объектив равишда кучайиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда батафсил “ТАСС” нашри хабар берди.
“Аҳолининг Украинани молиялаш юкидан чарчаши Ғарбда объектив равишда кучайиб бормоқда. Бу ҳақиқат, ташвиқот эмас”, — деган Антонов махсус баёнотда.
Россия расмийсига кўра, Ғарбдаги аҳоли улар давлатга тўлаётган солиқлар тасарруф қилинаётганидан норози. Ҳукуматлар бюджетни чегара орти мақсадлари учун сарфламоқда.
“Оддий америкаликлар нима учун қаттиқ меҳнат қилишлари ва солиқ тўлашлари кераклигини тушунмайдилар. Улар тўлайдиган пуллар эса эса узоқ Шарқий Европа давлатини молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади”, — деган элчи.
Россия вакили ,шунингдек, Қўшма Штатларда ўткир ижтимоий ва иқтисодий муаммолар тўпланиб қолганини маълум қилган. Уларни ҳал қилиш оддий америкаликлар ва кўплаб сиёсатчилар учун устувор вазифа бўлиши кераклигига урғу берган.
Изоҳ (0)