Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга Ақтўбе вилоятида рўй берган автомобиль ҳалокатида вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига билдирилган чуқур ҳамдардлик учун самимий миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон етакчисининг мактубида йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини аниқлаш ва марҳумларни юртимизга олиб келишда Ўзбекистоннинг махсус ҳукумат комиссияси ва идораларига Қозоғистон Ҳукумати томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун ҳам ташаккур изҳор этилган.
Аввалроқ Ақтўбеда содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
Бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.