• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “ЖСТга аъзоликкача бўлган йўлнинг ярмидан ўтдик” — президент вакили Азиз Урунов билан суҳбат

    Ўзбекистон 2026 йилгача Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлмоқчи. Хўш, айни пайтда музокаралар қандай кетяпти? Мазкур ташкилотга қўшилгач нималарга эришамиз? “Дарё” ушбу мавзу доирасидаги саволларга жавоб олиш учун президентнинг ЖСТ масалалари бўйича вакили Азиз Урунов билан суҳбат уюштирди.

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш йўлида қатъий ҳаракатланмоқда. Ташкилотга қўшилишнинг энг муҳим бешта фойдаси нималардан иборат?

    Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишдан оладиган энг биринчи манфаатимиз—иқтисодиётда корхоналар учун тенг шароит яратилишидир. Бу ўз навбатида рақобат муҳити яхшиланишига олиб келади ва бу иккинчи муҳим жиҳат — рақобат муҳити яратилишига олиб келади. Рақобатсиз ривожланиш қийин. Тез ривожланган давлатлар тажрибасига қаралса, уларда иқтисодий ўсишнинг асосий манбаларидан бири рақобат муҳити бўлган. Учинчидан, сифатли инвестициялар келади. Бу иқтисодиётнинг барқарор ўсиши учун муҳим омил.

    Бугун 166 та давлат ЖСТ аъзоси. Улар глобал савдо муносабатларининг 97 фоизини амалга оширади. Ташкилотга қўшилиш орқали оладиган тўртинчи энг муҳим фойдамиз — савдо муносабатларида ЖСТ аъзолари билан бир тилда гаплашиш бўлади.

    Бешинчидан, ташқи бозорга очиламиз. Бу Ўзбекистоннинг нафақат ички бозори, балки ташқи бозорларни ҳам тадбиркорларимизга очилишига ёрдам беради. Глобал ишлаб чиқариш занжирига кириш учун катта имконият яратади. Масалан, савдо ва тарифлар тўғрисидаги бож битимининг бир моддаси транзит эркинлигига бағишланган. ЖСТга аъзо давлатларга транзит эркинлиги таъминланади. Ўзбекистон учун бу жуда ҳам муҳим меъёр ва имконият. Чунки бизда тўғридан тўғри денгизга чиқиш имконияти йўқ.

    Азиз Урунов
    Фото: “Дарё”

    Ҳукумат Ўзбекистон ЖСТга 2026 йилгача аъзо бўлишини маълум қилди. Айрим мутахассислар аъзолик учун ҳали кўпроқ вақт керак, деган фикрда. Сизнингча, икки йил ичида бунга улгуриш мумкинми?

    Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишини барча давлатлар қўллаб–қувватламоқда. Ташкилотга қўшилиш мураккаб жараён, чунки бу фақатгина Ўзбекистоннинг ўзига боғлиқ эмас. Аъзо мамлакатларнинг шу нарсани қабул қилишига ҳам боғлиқ.

    Биз ўзгаришларни фақатгина ЖСТга аъзо бўлиш учунгина қилаётганимиз йўқ. Иқтисодий барқарор ривожланиш учун керакли ислоҳотлар бор ва улар амалга оширилмоқда. Шунинг баҳонасида ЖСТга аъзо бўлиб кирмоқчимиз. Иккинчи тарафдан, ЖСТга аъзо бўлиш зарурлиги сабабли ҳам ўша ислоҳотларни тезлаштиряпмиз. Чунки корхоналардан “қачон рақобатга тайёр бўласан”, деб сўрасангиз, улар: “2060 йилгача менга имконият беринглар”, деб айтади. Лекин иқтисодий ривожланиш ва ташқи бозорларга чиқиш учун бизларни унча кутишга вақтимиз йўқ. Кутиш иқтисодий ривожланишимизни секинлаштиришга олиб келади. Биз тез ва барқарор ривожланмоқчи бўлсак, ташқи бозорларга очилишимиз, рақобатбардош бўлишимиз керак. Шу нуқтайи назардан 2026 йилгача ЖСТга аъзо бўлиш мақсад қилинган. Бугунги сиёсий ирода, давлат раҳбариятининг қўллаб–қувватлаши асосида бу бемалол амалга оширса бўладиган вазифа деб ўйлаймиз.

    Бир йил ичида 14 та давлат билан икки томонлама музокараларни якунладик. Яна биз билан тизимли гаплашадиган 14–15 та давлат бор. Уларни кўпчилиги билан икки томонлама музокараларда анча олдинга илдамлаганмиз. Кўп томонлама музокаралар йўналишида ҳам фаол ишлар олиб боряпмиз.

    ЖСТга аъзоликкача бўлган йўлнинг яримидан ўтдик дея оламиз. Бугунги кунда ЖСТга аъзо бўлишга номзод давлатлар қаторида устуворларидан бирига айланяпмиз. Ҳар бир давлат ЖСТга аъзо бўладиган давлат ким бўлади деган саволни қўяди. Шу нуқтайи назардан кўп давлатлар Ўзбекистон анча фаоллигини кўрмоқда ва шунга биз билан ҳамкорлик учун ўз вақтини ажратмоқда.

    Фото: “Дарё”

    Айрим тадбиркорлар Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлишидан хавотир билдирди. Рақобат кучайса, маҳаллий кичик ва ўрта бизнес “синиши” мумкин деган фикрлар янграмоқда. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

    Тадбиркорлар ҳам, бизнес ҳам комфортни жуда яхши кўради. Албатта, осон бўлмайди. Рақобатга чидаш керак бўлади. Иккинчи тарафдан, рақобат тадбиркорларни фаолроқ ҳаракат қилишга ундайди. Тадбиркорларимиз ички бозорга қараб қолса, эртанги ривожланиш имкониятларини ўзига ўзи чегаралаб қўяди. Биз ҳар доим ташқи бозорларга чиқишни мақсад қилишимиз керак. Агар узоқ муддатли барқарор ривожланишни кўзлайдиган бўлсак, бунинг асосий манбаларидан бири экспортдир. Тез ривожланган кўп давлатларга қарасангиз, уларнинг асосий иқтисодий драйвери экспорт бўлган.

    Иккинчи тарафдан, охирги 40 йиллик тенденция шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодий ривожланишнинг асосий манбаларидан бири хизматлар соҳаси бўлмоқда. ЖСТга аъзо бўлиш ҳам бу йўналишда катта имконият эшигини очиб беради. Сервис бу бандлик, даромад ва иқтисодий ўсиш дегани.

    ЖСТга аъзо бўлиш мамлакатда бизнес учун тенг шароит ва рақобат яратишга имкон беришини айтдингиз. Тани олиш керак, ҳозир Ўзбекистонда монопол мавқега эга корхоналар йўқ эмас. Келажакда монополия муаммоси қандай ечилади?

    ЖСТ қайсидир мамлакатда монополия бўлмасин, деган қатъий шартни қўймайди. ЖСТнинг асосий шартларидан бири — тенг шароитни таъминлаш. Бунда ўша монопол корхоналарда ҳам кимнингдир имкониятини чегаралайдиган шароит бўлмаслиги керак.

    Монопол корхона бўлиши мумкин, лекин у ички бозорда хорижий компаниялар билан рақобат қилишга мажбур бўлади. Ёки табиий монополиялар бор. Уларнинг бўлишига асосий сабаблардан бири хусусий сектор ўша фаолиятни таъминлаб бера олмайди ёки унда тижорий манфаат йўқ. Масалан, кўп мамлакатларда жамоат транспорти давлат томонидан таъминлаб берилади. Бундай фаолиятдан тижорий фойда кўриш жуда қийин. Мазкур йўналиш ёки бошқа хизматлар соҳаси тармоқлари иқтисодий муносабатларнинг муҳим иштирокчиси ҳисобланади.

    Саноатга келадиган бўлсак, яқинда қабул қилинган президент фармонида давлатга қарашли аксарият йирик саноат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилиниши белгиланди. Бу қолган корхоналарга ҳам тенг шароит яратиш дегани. Тенг шароит бор жойда ўз ўзидан рақобат муҳити яхшиланади. Рақобат муҳити борлиги эса ривожланиш бўлади дегани. Бу бир тарафдан давлат корхоналари учун чақириқ бўлиши мумкин. Иккинчи тарафдан, улар учун жуда ҳам катта имконият дегани. Чунки у корхоналар самаралироқ ишлаш ҳақида ўйлашни бошлайди. Пировардида бундан кўпроқ манфаат кўради.

    Азиз Урунов
    Фото: “Дарё”

    Тадбиркорларнинг экспортдаги имкониятлари юқори эмаслиги, чет эл компаниялари билан ҳамкорликда қийналишлари кўп айтилади. ЖСТга аъзо бўлиш экспортни рағбатлантириш ва ўстиришга қандай таъсир қилади?

    Аввало, экспорт имкониятларини кенгайтириш учун сизнинг маҳсулотингиз рақобатбардош бўлиши керак. Қолган масалалар, айтайлик профессионал гаплашиб олиш, ҳужжатларни тайёрлаш кабилар техник ишлардир. Маҳсулот рақобатбардош бўлса, у ўз эгасини топади.

    Ўзбекистонда аксарият аҳоли хитой тилини биладими? Билмайди. Ҳатто бутун дунёда у тилни биладиганлар кам. Лекин бугунги кунда Хитой глобал экспортёрга айланиб бўлди. Унинг маҳсулотлари кириб бормаган давлатнинг ўзи йўқ. Чунки рақобатбардошлик бор. Сизда у ишлаб чиқарган маҳсулотга эҳтиёж, талаб мавжуд ва шунинг учун ҳам уни сотиб оласиз. Биз ҳам экспорт имкониятларини кенгайтириш учун аввало рақобат муҳитини яратишимиз керак. Бизнесда “чақалоқ тармоқлар” бор. Маълум даврда уларни оёққа туриб олиши учун имконият берилиши керак. Яъни 5 йил, узоғи билан 10 йил бўлиши мумкин. Агар уларга 20–30 йиллаб имконият берадиган бўлсак, демак бундай тармоқлар ҳеч қачон юришга ўргана олмайди.

    ЖСТга кирсак, бойиб кетамиз деб фикрлар ҳам айтилади. Менимча, бу нотўғри. Аъзолик бир инструмент холос. Асосийси ундан тўғри фойдалана олишдир. Аъзолик қай даражада катта манфаат олиб келиши давлат олиб бораётган тўғри иқтисодий сиёсатга боғлиқ.

    Ўзбекистон ҳукумати учун ЖСТнинг қайси шартларини бажариш қийин бўлмоқда?

    ЖСТга аъзо бўлиш жуда ҳам қийин жараён. Давлатлар билан музокараларда биргина кичик масала устида ойлаб музокара қиламиз. Битта мисол, Корея Республикаси билан февраль ойида Сеул шаҳрига бориб музокара қилганмиз. Унда битта кичик масала қолганди. Февралдан май ойининг охиригача ўша масала устида музокара қилганмиз. Яқинда Корея президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишув асосида тегишли баённомага давлатлар раҳбарлари олдида имзо қўйилди. Яъни осон масаланинг ўзи йўқ. Айниқса, кўп томонлама музокараларда тизимли ва жуда қийин масалалар кўтарилади. Бугунги кундаги сиёсий ирода, президент ва ҳукумат раҳбарларининг бизни қўллаб-қувватлаши туфайли биз учун “догма” масала йўқ. Ҳамма масалани ечими устида иқтисодий манфаатлардан келиб чиқиб бош қотирилади. Жамоамиз билан бунда ишлаб, ечимларни топиб келяпмиз. Яқин истиқболда ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунига етказамиз.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    25.06.2024, 23:40   Изоҳ (0)   6192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши бўйича музокаралар жиддий босқичга чиқди — Женевадан махсус интервью

    18.11.2023, 22:01

    Ўзбекистонда 5 та қонун ЖСТ битимларига уйғунлаштирилди

    16.02.2024, 11:36

    “Ўзбекистон рақобатдан қўрқмаслиги керак” — ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала

    11.06.2024, 14:49

    Ўзбекистонда ота-оналар учун тарбия ҳафталиклари ўтказилади

    25.06.2024, 22:55

    Сирдарёда тадбиркор “Ҳудудгаз” томонидан ноқонуний ҳисобланган 200 млн сўмга яқин қарздорликдан озод қилинди

    25.06.2024, 22:35

    Ўзбекистонда 2024 йилнинг беш ойида қанча ўқувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлгани очиқланди

    25.06.2024, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.