Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ў. фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, уни 3 минг доллар эвазига танишлари ёрдамида Қозоғистондаги университетга ўқишга киритиб қўйишга ваъда берган. Кейинчалик ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 1,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)