Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, эндиликда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда.
Яъни 1 апрелдан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида жузъий ўзгартишлар билан амал қилади (аввалги нарх 3 250 сўм эди).
Изоҳ (0)