Андижон вилоятида кредитдан қарзи бўлган фуқаронинг Malibu’си аукционга чиқарилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Маълум қилинишича, бюронинг Андижон тумани бўлими иш юритувида мавжуд бўлган кредит қарздорликларини ундиришга оид ижро ҳужжатлари бўйича гаровдаги 55 та 15 миллиард сўмлик мол-мулклар хатланган бўлиб, улардан 20 та 11,3 миллиард сўмлик мол-мулклар савдога қўйилган.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор “Б.Б.Т” МЧЖдан банк фойдасига 936,2 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш, шунингдек, ундирувни гаровдаги автотранспорт воситаларига қаратиш белгиланган.
Бюронинг Андижон туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Malibu рўйхатга олиниб, хатланган.
Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмагани сабабли қиймати 264 000 000 сўмни ташкил этувчи автомашина электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.
Изоҳ (0)