• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Toyota Camry ҳайдовчиси содир этган ЙТҲда Хитой фуқаролари жароҳатланди

    Тошкентда йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, беш кишининг тан жароҳати олишига сабаб бўлган 18 ёшли ҳайдовчи жавобгарликка тортилди.

    Фото: ЙҲХХ ахборот хизмати

    Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Миробод тумани судининг 5 март куни бўлиб ўтган йиғилишид Toyota Camry ҳайдовчиси — 18 ёшли Н.Т.га нисбатан иш кўриб чиқилган.

    “Газета.уз”нинг ёзишича, 2023 йилнинг 20 ноябрь куни Буюк Британиянинг Бангор университети 2-курс талабаси, Бухоро вилоятида туғилган 18 ёшли йигит Абдулла Қодирий кўчаси бўйлаб 80−85 км/соат тезликда ҳаракатланган. Хавфли қувиб ўтиш манёврини амалга оширган ва бошқа машина билан тўқнашишнинг олдини олишга уриниб, чапга бурилган, оқибатда бетон бордюрга урилган. Машина ағдарилиб, қарама-қарши йўлакдаги Nexia билан тўқнашган. Автомобильда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бўлмаган.

    Ҳодиса оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва ундаги тўрт нафар Хитой фуқароси жабрланган. Уларда турли хил синишлар, мия чайқалиши ва бошқа жароҳатлар (жигар ўнг бўлагининг ёрилиши, қориннинг ёпиқ шикастланиши, бош миянинг ёпиқ синиши, гематома, гемоperitoнеум, 3-даражали травматик шок, пост-травматик анемия ва бошқалар) юзага келган. Икки нафари ўртача оғирликдаги, яна икки нафари оғир, ҳаёт учун хавфли бўлган жароҳатлар олган.

    Nexiaъга етказилган зарар 28 миллион 280 минг сўмни ташкил этган. Toyota ҳайдовчиси ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, кечирим сўраб, жабрланувчиларга даволаниши ва бошқа харажатлари учун 200 миллион сўм тўлаганини айтган. У суддан “оилавий ва моддий аҳволини” инобатга олган ҳолда жазони енгиллаштиришни сўраган.

    Nexia ҳайдовчиси етказилган зарар тўлиқ қопланганини тасдиқлаган. У судланувчига нисбатан ҳеч қандай шикояти йўқлигини айтиб, суддан жазони енгиллаштиришни сўраган.

    Суд қарори билан фуқаро Н.Т. Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса) билан айбдор деб топилиб, 1 йил муддатга автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шунингдек, давлат фойдасига БҲМнинг 10 баравари (3,3 миллион сўм) миқдорида жарима ундирилган.

    Аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Cobalt машинаси ёниб кетгани, Андижонда йўл четида турган Nexia'да ёнғин чиққани, Қамчиқ довонида лак-бўёқ ортилган юк машинаси ёниб кетиши оқибатида бир неча киши жабрлангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда Damas билан тўқнашган Captiva ёниб кетганди. 

    26.03.2024, 10:04   Изоҳ (0)   1703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмда икки вояга етмаган қиз бўлган Cobalt ағдарилиб кетди

    24.03.2024, 16:11

    Тошкентда учта автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    24.03.2024, 18:44

    Тошкентдаги иккита ЙТҲда 10 та автомобиль шикастланди

    25.03.2024, 08:37

    Президент ишсиз ва эҳтиёжманд инсонларга ташкилий-молиявий кўмак бериб, бандлигини таъминлаш зарурлигини айтди

    25.03.2024, 23:35

    Самарқанд ва Тошкент вилоятларида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

    25.03.2024, 22:55

    Қашқадарёда рациядан ноқонуний фойдаланаётган МЧЖ раҳбари жаримага тортилди

    25.03.2024, 22:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.