• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Оскар”га номзод бўлган биринчи туб америкалик актриса — Лили Гладстоун ким ва у қандай фильмларда роль ўйнаган?

    2024 йил Лили Гладстоун учун омадли бошланди. 96-“Оскар” маросимида энг яхши аёл роли учун мукофотни Эмма Стоунга бой берган бўлса-да, актриса барибир тарихга кирди. У дунёдаги энг нуфузли кино мукофотга номзоди қўйилган биринчи тубжой америкаликдир.

    Резервациядан “Оскар” тақдирлаш маросимигача босиб ўтилган йўл

    50 йил олдин “Оскар” маросимида аудитория Марлон Брандонинг ўрнига мукофот олишга чиққан ҳинду Сачин Литтлфезерни қаттиқ танқид қилганди, чунки у ўз нутқида ҳинду халқига кўпроқ эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаган эди. Куни кеча Лили Гладстоуннинг миннатдорлик нутқи ҳам деярли шу мавзуда бўлди, лекин энди Голливуд ва бутун дунё уни ҳайратланиб тинглади. Актрисанинг фильмографияси нисбатан кам эканига қарамасдан, унинг экрандаги тубжой халқларни гавдалантиришдаги ҳиссаси беҳисобдир.

    Сачин Литтлфезер 1973 йилдаги “Оскар” маросмида
    Фото: Getty Images

    Актриса бўлиш Лилининг болалигидан бери асосий орзуси эди. Ўзининг айтишича, “Юлдузлар жанги” фильми уни шундай қарорга келишга ундайди, фильмдаги пахмоқ эвокларни аслида актёрлар ўйнаётганини билиб, ўзи ҳам шундай қилмоқчи бўлган. Қораоёқ қабиласи наслидан бўлган Гладстоун резервацияда, Монтананинг тоғли манзаралари билан ўралган маконда яшаган. Кейин у оиласи билан Сиэттлга кўчиб ўтиб, актёрлик факультетига ўқишга кирган.

    Университетни тугатгач, Лили ўқитувчилик қилишни бошлайди ва Арно Десплечиннинг “Жимми Пикар” фильмида Эрта тонг исмли ҳинду аёлининг эпизодик ролини ўйнагунига қадар театрда актрисалик фаолиятини бошлайди. Кейинги роли билан Лили Гладстоун профессионал эътирофга сазовор бўлади. Таниқли мустақил кинорежиссёр Келли Рейхардтнинг “Бир нечта аёл” фильмида чорвадор ролини ижро этган Гладстоун ўзининг биринчи мукофотига сазовор бўлади. Кейинчалик у “104-хона”, “Миллиардлар” ва “Резервация итлари” сериаллари ва “Номаълум мамлакат” фильмида бош ролни ўйнайди.

    Пандемия бошланганда актриса кинони тарк этиш ва иккинчи севимли машғулоти — асалариларни ўрганиш ҳақида жиддий ўйлай бошлайди. Мартин Скорсезе у билан боғланиб, XXI аср бошларида нефть манбаларининг топилиши туфайли бойиб кетган осейжи қабиласидан бўлган Молли Кайл ролини таклиф қилганида, у ўзини қовоғариларнинг ўлими ҳақидаги илмий тадқиқотга бағишламоқчи эди.

    Бу Девид Граннинг 1920 йилларда Оклахома резервациясида очкўз оқ танлиларнинг тубжой америкаликларга нисбатан содир этган қотилликлари ҳақида ҳикоя қилувчи “Гулли ой қотиллари” китобининг экранга мослашуви эди. Скорсезе Гладстоунни “Бир нечта аёл” фильмида кўргач, бундай мураккаб, ҳиссий жиҳатдан талабчан ролга ундан бошқа муносиброқ актриса йўқлигини тушунади. 

    Лили Гладстоун иштирок этган фильмлар

    “Бир нечта аёл” (2016)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Келли Рейхардт
    • Ролларда: Лаура Дерн, Кристен Стюарт, Мишель Уильямс, Лили Гладстоун

    Монтана тоғ манзараси фонида уч аёл тақдири ҳақидаги фильм. Адвокат Лаура (Лаура Дерн) олдинги иш жойидаги қоровулни гаровга олган собиқ мижозини тинчлантириш учун барча нотиқлик маҳоратини ишга солишга мажбур бўлади. Жина (Мишель Уильямс) эри билан нолдан уй қуради, лекин бу уларнинг муносабатлари дарз кетишига сабаб бўлади. Ранчо ишчиси ёлғиз аёл Жейми эса (Лили Гладстоун) маҳаллий мактабда ҳуқуқдан дарс берадиган ёш адвокат Бет (Кристен Стюарт) билан танишади. Мураккаб тақдирлар ҳақида мулоҳаза юритишга ундайдиган ажойиб фильм.

    “Биринчи сигир” (2019)

    • Жанр: драма, вестерн
    • Режиссёр: Келли Рейхардт
    • Бош ролларда: Эви лақабли сигир, Жон Магаро, Орион Ли, Эвен Бремнер

    Кўчманчилар Американинг ёввойи ерларини ўзлаштирмоқда. Улар орасида ёлғиз ошпаз ва Хитойдан қочиб кетган муҳожир ҳам бор. Иккиси биргаликда бизнес бошлайди: улар энг мазали печеньеларни тайёрлашади, ҳатто маҳаллий бой деҳқон ҳам фақат улардан харид қилади. Бироқ деҳқон печеньедаги сирли таркибий қисм ўзига тегишли сигирнинг сути эканлигини билмайди — ёш тадбиркорлар ҳар кеча ундан сут ўғирлашади. Фильмда Лили Гладстоун ер эгасининг хотини сифатида кичик ролни ўйнаган.

    “Номаълум мамлакат” (2022)

    • Жанр: драма
    • Режиссёр: Морриса Молц
    • Ролларда: Лили Гладстоун, Раймонд Ли, Ричард Рей Уитмен, Лаиней Беаркиллер Шангроуҳ

    Американинг ғарбий ландшафтлари бўйлаб “Кўчманчилар мамлакати” руҳини эслатувчи саргузашт фильм. Бувиси вафотидан кейин Тана (Лили Гладстоун) Техасга боришга қарор қилади, йўлда қариндошлариникига киради, мотелларда ва йўлда турли одамлар билан учрашади. У бутун умри давомида оиласининг тарқоқлигидан азоб чекади. Америка туб халқларининг аъзоси сифатида Танага умумий тарих, маданият ва тилга эга бўлган жамиятга тегишлилик ҳисси етишмайди. Жисмонийдан кўра кўпроқ руҳий саёҳатда у ўз илдизлари билан қайта боғланишга ҳаракат қилади. Гладстоун мазкур роли билан “Энг яхши аёл роли учун” номинациясида “Готэм” мукофотни қўлга киритади.

    “Гулли ой қотиллари” (2023)

    • Жанр: драма, жиноят, тарих
    • Режиссёр: Мартин Сcорсезе
    • Ролларда: Леонардо Ди Каприо, Роберт Де Ниро, Лили Гладстоун, Жесси Племонс

    Обрў-эътиборга эга амаки Уилям Хейл (Роберт Де Ниро) Оклахомада, осейжи ҳиндулари резервациясида яшайди ва уларнинг ерларида топилган нефть туфайли қандай бойиб кетишларини ўз кўзи билан кузатади. Уруш пайтида ошпаз бўлиб хизмат қилган, аёлларга суяги йўқ жияни Эрнест Беркхартнинг (Леонардо Ди Каприо) келиши унга жуда қўл келади. Хейл жиянини бадавлат ҳинду оиласидан бўлган ёш аёл Молли Кайлга (Лили Гладстоун) уйланишга ундайди. “Гулли ой қотиллари” бу — Америка фожиасининг совуққон ҳикояси бўлиб, унинг шафқатсизлиги бутун ҳинду халқининг меҳрибонлигини биргина нигоҳига сиғдира олган Гладстоуннинг ажойиб актрисалик ишида намоён бўлади.

    16.03.2024, 11:10   Изоҳ (0)   14954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ватанидаги муаммоларга бефарқ бўлмай, ижтимоий ишлар билан жиддий шуғулланадиган ҳинд актёрлари (фото)

    14.03.2024, 09:40

    Мухлисларига ҳайратланарли сюрпризлар уюштирган Голливуд юлдузлари (видео, фото)

    15.03.2024, 12:50

    Президентлар нонуштаси: дунё лидерлари эрталабки таомга нима ейди?

    15.03.2024, 11:50

    Буюк Британия қироличаси Камилла образидаги Барби қўғирчоғи яратилди

    14.03.2024, 18:25

    Икки йиллик танаффусдан сўнг кинога қайтган Демет Эвгар иштирокидаги “Баҳор” сериали рекордларни янгиламоқда

    14.03.2024, 11:50

    Парҳезсиз озишга ёрдам берадиган 8 та одат

    13.03.2024, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.