• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    “Ливерпуль” дунёдаги энг “илмий” клуб. Клоппга неврологлар ва астронавтлар мураббийи ёрдам бермоқда

    Январь ойи охирида “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп руҳий чарчоқ сабабли жамоани тарк этишини эълон қилганди.

    Фото: Getty Images

    Бир неча кундан сўнг Британиянинг нуфузли The Times нашри мерсисайдликлар аллақачон маълумотлар таҳлили асосида ўз мураббийини излаётгани ҳақида хабар қилди — худди шундай ёндашув 2015 йилда клубда қўлланилган ва улар Клоппни янги мураббий сифатида танлаганди. Американинг Fenway Sports Group (FSG) спорт инвестиция компанияси эгаси 2010 йилда “қизиллар”ни сотиб олганидан бери тадқиқот ва рақамлар асосида тайинловларни амалга ошириб келмоқда.

    Клопп ҳар доим маош борасида араб миллиардерлари ҳомийлик қилаётган “Сити” билан рақобатлаша олмайдиган “Ливерпуль” ўзига хос йўллар излашга ҳаракат қилаётганини таъкидлаб келади. Булар жумласига илғор технологиялардан фойдаланиш, стартаплар ва олимларнинг ёрдами киради.

    Салоҳ ва Милнер учун бош кийими, Лига Кубоги ғолиблиги

    Жорий мавсумда “Ливерпуль” АПЛ пешқадамларидан бири бўлиб турибди, бундан ташқари улар аллақачон битта совринни қўлга киритди – февраль ойи охирида жамоа Лига кубоги финалида “Челси”ни мағлуб этди (1:0). Улар бу ғалабага қўшимча вақт охирида урилган ғалаба тўпи эвазига эришди. Агар лондонликлар пенальтилар сериясига қадар етиб боришганида ҳам бу уларга ғалабани нақд қила олмаслиги мумкин эди.“Ливерпуль” бу ҳолатда нейробиология билан шуғулланадиган Германиянинг Neuro11 компанияси ходимларининг маслаҳатига мурожаат қилар эди. Ўйин олдидан мутахассислар жамоаси “Ливерпуль” футболчиларига рақиб футболчиларининг пенальти тепиш қобилиятлари ҳақида маълумот беришди.

    “Бизнинг асосий эътиборимиз спорт кўсаткичларининг кейинги чегараларини кўриб чиқишдир”, — деб тушунтирди Neuro11 асосчиларидан бири доктор Никлас Ҳауслер. Футболнинг жисмоний томони тугади. Бу йигитлар ажойиб формада. Кейинги қадам – тўғридан-тўғри мия машғулотлари. Бу ерда биз фанни асос қилиб оламиз”.

    Немис неврологи Ҳауслер ва унинг дўсти ва бизнес шериги Патрик Ҳантчке Neuro11 ни 2019 йилда Поцдамда асос солган эди, уларнинг мақсади спортчиларнинг самарадорлигини ошириш ва иш фаолиятини яхшилаш, шунингдек, илғор технологиялар, стартаплар ва олимлар ёрдамида оптимал руҳий саломатликка эришишга ёрдам бериш.

    Фото: Getty Images

    Уларнинг усуллари баскетбол, ​​голф, дарт ва камондан отишда муваффақият қозонди, аммо Никлас ва Патрикнинг айнан футболчилар учун ишлаб чиққан машғулотлар дастури Клоппда қизиқиш уйғотди. Клопп доим шундай иновацион янгиликларга қизиқиш билдиради. Немис мураббийи аввалроқ аутдан тўпни майдонга отиш бўйича мутахассис Томас Гроннемаркдан фойдаланган, шунингдек, ўйинчилар билан нафас олиш машқлари устида ишлаш учун сёрфер Себастьян Штюдтнердан ҳам фойдаланган. Neuro11 раҳбариятининг билими ва ёндашуви Юргенни ҳайратда қолдирди, унинг ёрдамида у “Ливерпуль”нинг стандартлардан фойдаланиш натижаларини яхшилашга қарор қилди.

    Глобал пандемия даврида ҳамкорлик тўхтади, аммо 2021 йилнинг ёзида мураббий олимларни ёдга олди ва уларни Франциянинг Эвиан шаҳридаги мавсумолди йиғинида бир нечта машғулотлар ўтказиш учун таклиф қилди. Муҳаммад Салоҳ, Трент Александр-Арнолд, Жеймс Милнер ва Ҳарви Эллиотт маълумотларни тўплаш ва индивидуал равишда мослаштирилган дастурларни яратиш учун бошларига электродлар бириктирилган бош кийимларини кийиш учун кўнгилли номзодлар бўлишди. Орадан олти ой ўтиб, “Ливерпуль” Лига Кубоги финалида “Челси”ни қийин кечган пенальтилар сериясида мағлуб этди.

    Пенальтидан фойдалана олмаган ягона футболчи “аристократлар” дарвозабони Кепа Аррисабалага бўлди. Аммо унинг ҳамкасби Кевин Келлеҳер аниқ эди. Ҳантчке Келлеҳер заҳирадаги дарвозабон бўлгани ва финалда ўйнаши аниқ бўлмагани учун ҳамкорлик қилишдан бош тортганини эслади. Якунда у барибир рози бўлди ва бошидаги кичик мослама билан пенальти тепишни ўзи алоҳида машқ қилди.

    “Биз баъзи жиҳатлар билан фахрланамиз, аммо бизда қилинадиган ишлар кўп”,— деди Ҳантчке The Athletic нашрига. — Бу жуда катта жумбоқ ва биз катта жумбоқнинг кичик бир қисмимиз."

    Neuro11 жамоасида, ҳатто, астронавтлар учун сувга шўнғиш бўйича инструктор ҳам мавжуд

    35 ёшда бўлган Ҳауслер ва Ҳанцчке 10 ёшида “Кёльн”нинг собиқ бош директори Волфганг Лоос томонидан Қуйи Саксониянинг Брамше шаҳрида ташкил этилган футбол лагерида танишганларидан бери дўст бўлиб қолишган. Кейин ҳаёт уларни бутунлай бошқа йўналишларга олиб кетди. “Патрик ҳар доим мендан яхшироқ ўйинчи бўлган, Менинг ота-онам дипломат, шунинг учун мен Боннда неврология бўйича магистр даражасини олишдан олдин Канадада яшаб, ўқиб, дунё бўйлаб саёҳат қилдим. Кейин мен психология ва неврология фанлари бўйича докторлик даражасини олдим ва миянинг мақсадларга эришишда қандай ишлаши, муаммолар ва йўқотишларда ҳамда таваккал қилишдаги мияни ишлаши ҳақида бир нечта мақолалар чоп этдим.

    Ҳанцчке ўша пайтдаги Бундеслига клуби “Энергиэ Cоттбус”нинг ёшлар академиясига қўшилди, аммо асосий таркибга кирмасдан жамоадан кетди. Охир-оқибат у бизнесни ўрганишни бошлади ва бир вақтда Германияда ярим профессионал тарзда футбол ўйнади.

    “Менинг Бундеслигада ёки иккинчи дивизионда қатнашадиган кўплаб дўстларим бор эди ва мен улар билан машғулотларда нима етишмаётгани ҳақида гаплашдимъ, — дейди Ҳанцчке. — Ник PHD диссертациясини тамомлагандан сўнг, мен у билан қаҳва ичиш учун учрашдим ва у профессионал спортда неврология соҳасида қилаётган ишларининг улкан салоҳияти ҳақида суҳбатлашдим. Мен биргаликда ғайриоддий бир нарса қилишимиз мумкинлигини ҳис қилдим”.
    Фото: “Neuro11.de”

    Ҳауслер бунга “Лейпциг”да ва Германия футбол ассоциацияси билан бир ой ишлаган вақтида амин бўлди. Ҳамкор дўстлар ўйинчиларнинг руҳий ҳолати ва самарадор иш фаолиятини яхшилаш учун бутун машғулот ва таҳлил тартибини ишлаб чиқдилар. Улар Neuro11 мия машғулотлари деб аташди. Патрик ва Нико Бонн университети билан биргаликда Европа Иттифоқи ва Германия ҳукуматидан молиялаштириш учун ариза беришди ва олишди. Улар нейробиология, футбол ва бизнес соҳасидаги тажрибани уйғунлаштиришга муваффақ бўлишди.

    2022 йилда Кёльндаги Германия спорт университети битирувчиси ва астронавтлар учун сувга шўнғиш бўйича инструктор Фабиан Штайнберг уларнинг жамоасига қўшилди. У турли хил ташқи омилларнинг спортчилар психологиясига таъсири ҳақида илмий мақолалар ёзади.

    Neuro11 ходимлари стресс таъсирида ўйинчиларнинг руҳияти, айниқса, стандарт вазиятлардан фойдаланиш ва пенальтиларни тепиш ёки қабул қилиш олдидан ёмонлашишини аниқлади. Футболчилар ўтмишдаги хатоларни эсга олади ва ўйинчи ўзини йўқотиб ушбу имкониятдан фойдаланишига шубҳалар пайдо бўлади. Футболчиларнинг 85% га яқини бу таъсирга дучор бўлади ва олимларнинг вазифаси ўйинчиларнинг бундай дақиқаларда максимал концентрацияга эришишларини таъминлашдир. Neuro11 мутахассислари спортчиларнинг хотиржамликни сақлашлари мумкин бўлган воситаларни таҳлил қиладилар — бунинг учун улар, масалан, маълум бир рақамлар комбинациясини баланд овозда такрорлашдан фойдаланадилар. Бироқ, олимларнинг барча технологияси ва ёндашувлари сир сақланади.

    “Ливерпуль” ўтган мавсумда бурчак тўпларидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади

    Клопп олимлар нафақат футболчилар психологиясини яхшилаш ва турли муаммоларни ҳал қилишнинг янги усулларини топишаётганидан балки Юрген уларни таклиф қилган асл вазифани аъло даражада бажараётганидан мамнун. Neuro11 ёрдамида “Ливерпуль” стандартларни амалга оширишда фантастик даражага етди – 2022/2023 йилги мавсумда мерсисайдликлар АПЛда стандартлардан 17 та гол уришди ва бу кўрсаткич бўйича лигада биринчи бўлишди. Бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринда “Тоттенҳэм” ва “Брентфорд” (ҳар бири 16 тадан гол), учинчи ўринда “Арсенал” (15 та), тўртинчи ўринда “Манчестер Сити” (14 та) жойлашган. “Қизиллар” стандартлардан урган 17 та голдан 11 тасини бурчак тўпидан урган, фақат “Арсенал” ва “Тоттенҳэм”да  бундай голлар кўпроқ — 13 тадан. Эътиборли жиҳати, ўтган мавсум давомида Клопп шогирдлари бурчак тўпидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

    Фото: “Neuro11.de”

    “Ливерпуль”да замонавий технологиялар катта рол ўйнашини нафақат Клопп билади – 2018 йилда раҳбарият ходимларга янги бўлим – жамоанинг тадқиқот бўйича директори лавозимини жорий қилган эди. Бир йил олдин бу йўналишни Harvard’дан заррачалар физикаси бўйича докторлик даражасига эга бўлган Уилям Спирман бошқарган. Олим 2015 йилдан 2017 йилгача Ҳудл (ташкилот спорт селексияси ва истиқболли ўйинчиларни аниқлаш соҳасида етакчилардан бири бўлган Wyscout платформасига эгалик қилади) таҳлилий компаниясида ишлаган вақтида физика ва футбол ўртасида кўплаб ўхшашликларни топди.

    Ўз фаолиятида субатомик зарраларнинг ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича мутахассис зарраларнинг хатти-ҳаракатларини ва уларнинг космоснинг маълум бир нуқтасига таъсирини башорат қилиш учун математик моделлардан фойдаланган. Ва ўшанда Спирман футбол маълумотларига асосланган шунга ўхшаш моделни яратди — у зарралар ва зарядлар ўрнига ўйинчилар ва тўпдан фойдаланди. “Ливерпуль” Уилямнинг ишланмаларини истиқболли деб ҳисоблади ва уни жамоага таклиф қилди. Янги директор маълумотлар анализи бўйича олимлар, таҳлилчилар ва дастурий таъминот муҳандислари гуруҳини тузди, улар маълумотлардан ходимларни ишга олиш ва ўйинларни таҳлил қилиш каби спорт операцияларида ёрдам бериш учун фойдаланадилар.

    “Футболда голлар нисбатан кам учрайди, шунинг учун биз гол уришимиз мумкин бўлган жойларга қандай боришни аниқлашга ҳаракат қиляпмиз. Биз буни уддалаяпмиз, шекилли”, — дейди Спирман ғурур билан.

    Эркин Ғайбуллаев таржимаси

    12.03.2024, 20:55   Изоҳ (0)   7912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Лигаси. “Ливерпуль” ва “Рома”да йирик ҳисобдаги ғалабалар, “Байер” сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди 

    08.03.2024, 01:07

    АПЛ. “Ливерпуль” ўз майдонида “Манчестер Сити” билан дуранг ўйнади 

    10.03.2024, 22:44

    Салоҳнинг “Ливерпуль”даги келажаги Клопп билан боғлиқ эмас

    11.03.2024, 06:33

    Мисрда футболчининг юраги майдонда тўхтаб қолди. Унинг аҳволи ҳали ҳам беқарор (видео)

    12.03.2024, 19:21

    Элдор Шомуродов А Серияда турнинг рамзий терма жамоасидан жой олди 

    12.03.2024, 17:53

    Мбаппе, Гризманн ва Жиру Париж Олимпиадасида иштирок этиши мумкин 

    12.03.2024, 15:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 09:16

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.