• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мақсадимиз халқнинг даромадини ошириш, бой қилиш” – Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев Сайхунобод тумани Иттифоқ маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликларидаги омилкорлик билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мамлакатда долзарб масалалардан бири – бандлик. Иқтисодий ислоҳотлар ёки ҳудудий дастурлар бўлсин, барчасининг замирида иш ўринлари очиш, аҳоли ҳаётини яхшилаш мақсади мужассам.

    Буларнинг натижасида сўнгги йилларда 2 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилди. Қарийб 2 миллион одам камбағалликдан чиқарилди. “20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 455 минг аҳолининг бадлигини таъминлаш бўйича шартномалар имзоланди. Маҳаллабай асосда 51 мингта микролойиҳа амалга оширилиб, 206 мингта янги иш ўрни яратилди. Ишсиз фуқаролар “Ишга марҳамат” мономарказларида замонавий касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    2024 йилги давлат дастурида 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш белгиланган. Шундан 2 миллиондан зиёди қишлоқ хўжалиги ва томорқачилик соҳасига тўғри келади.

    Шу йил 7 март куни давлат раҳбари ҳузурида ўтган йиғилишда маҳаллалардаги имкониятларни ишга солиб, оилаларга даромад манбаи яратиш тизими муҳокама қилинган эди. Бунда энг қулай ва ҳаммабоп имконият томорқадан фойдаланиш экани таъкидланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент ҳар доим мамлакат миқёсидаги дастурларни, хайрли ишларни энг оғир туманлардан бошлаш кераклигини айтади. Бундан мақсад, аввало, ўша ердаги шароитни яхшилаб, одамларнинг оғирини енгил қилиш ҳамда, шунинг баробарида, бундай туманларда нималар қилиш мумкинлигини амалда кўрсатишдир.

    Сайхунобод тумани ҳам ана шундай оғир ҳудудлардан бири. Маҳаллий бюджет харажатининг 60 фоизи юқори турувчи бюджетдан ҳал бўляпти. Сабаби тадбиркорлик ўсмаяпти. Туманда 2 400 та ишсиз бор. Камбағаллик даражаси ҳам юртимиздаги ўртача кўрсаткичдан юқори.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Туманидаги Иттифоқ маҳалласида 6 672 нафар аҳоли яшайди. Учта мактаб, учта болалар боғчаси, поликлиника, ўнлаб тадбиркорлик ва фермер хўжаликлари фаолият юритмоқда. Лекин бу бандликни тўлиқ таъминлаш учун етарли эмас. Меҳнатга лаёқатли 100 киши ишсиз. Хорижда ишлаётганлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам бор. Ўтган йили аҳолини тадбиркорликка жалб этиш учун 140 та лойиҳага кредит берилган. 137 кишига деҳқончилик қилиш учун узоқ муддатга ер ажратилган.

    Аслида, туман аҳолисига қўшимча ер ажратиш шарт эмас. Чунки Сайхунобод томорқалар 20 сотих атрофида бўлган 26 та тумандан бири. Шундан ҳам тўла фойдаланилмаяпти. Асосий экинлар беда билан макка бўлиб қолган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Жумладан, Иттифоқ маҳалласида умумий томорқа майдони 185 гектар. Тумандан Сирдарё оқиб ўтгани учун сув ҳам яхши. Лекин сархил маҳсулотлар етиштириб, рўзғорга барака киритиш суст. Хусусан, Фарғона водийси вилоятларида 6 сотих томорқадан олинаётган даромад бу ердаги катта томорқалар маҳсулдорлигидан бир неча баробар кўп.

    Шу боис Сайхунобод томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича намунага айлантирилмоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 мартда қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида катта имкониятлар белгиланди. Жумладан, 2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш, аҳолининг бу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш учун 54 та туманда намунавий ўқув-тажриба майдонлари ташкил этилиши кўзда тутилган.  

    Шундай намунавий томорқалар Иттифоқ маҳалласида ҳам ташкил этилди. Давлатимиз раҳбари ушбу хонадонларни кириб кўрди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Масалан, Рисолат Ғуломова хонадонининг 14 сотих томорқасида шу пайтгача томорқада сабзи, саримсоқ пиёз экилиб, ернинг ўттиз фоиз имкониятидан фойдаланилган.

    Ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар кўмагида томорқага олма ва ток кўчатлари, уларнинг орасига турли кўкатлар экилди. Бунга қўшимча товуқ, қуён, асалари ва соғин сигир боқиш йўлга қўйилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугун юртимизда ёқилғисиз исийдиган иссиқхоналар барпо қилиш оммалашиб боряпти. Давлат раҳбари бу тажрибани маъқуллаб, уларни кўпайтириш, деҳқонларга тайёр ҳолда қуриб бериш зарурлигини айтган эди. Рисолат ая хонадонига ҳам икки сотихли иссиқхона қуриб берилди. Унга 30 туп лимон, қатор ораларида эса помидор ва қулупнай экилди. 

    Давлат раҳбари шу ерда томорқа эгалари, маҳалла фаоллари билан суҳбатлашди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Халқимиз ўз ҳаётида сезиши учун ҳамма ишларни маҳаллада ташкил қиляпмиз. Энди давлат идораларининг бутун имкониятларини ҳар бир кўчага, хонадонга олиб кирамиз. Масалан, маҳаллага бириктирилган банк маблағ бериш билан бирга одамларнинг дунёқарашини ҳам ўзгартиради. Мақсадимиз халқнинг даромадини ошириш, бой қилиш. Албатта, осон бўлмайди. Бу машаққатли меҳнат, тинимсиз изланиш, янги-янги ғоялар дегани. Лекин бажарса бўлади. Мезон битта — иқтисодий комплекс халқнинг дарди билан яшайди”, — деди президент.

    Маҳалла фаоллари аҳоли, умуман, сайхунободликлар томорқадан бундай кенг фойдаланишга катта қизиқиш билдираётганини айтишди. Мутасаддилар бу тажрибани кенгайтиришга, томорқа эгаларига кўмаклашиб, маҳаллаларни ишсизликдан холи қилишга ваъда берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Президент шу ерда оммавий ахборот воситалари вакилларининг саволларига жавоб берди. Шу билан давлатимиз раҳбари ташрифни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

    14.03.2024, 20:35   Изоҳ (0)   12854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари ва Сайхунобод ҳокими нега ишдан олинганини айтди

    14.03.2024, 13:26

    Жўжа тарқатилади, бассейн қурилади, бўш ерлар бўлиб берилади: Сирдарёда аҳолини даромадли қилиш юзасидан вазифалар белгиланди

    14.03.2024, 15:08

    Аҳолини даромадли қилиш бўйича Сайхунобод тажрибаси бутун Ўзбекистонда оммалаштирилади 

    14.03.2024, 15:35

    Гананинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

    14.03.2024, 20:25

    Тошкент вилоятининг салкам 20 минг гектар ер майдони Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди

    14.03.2024, 20:10

    Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида нечта корхона борлиги маълум қилинди

    14.03.2024, 20:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.