Президент қарори билан Акмал Жуманазаров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Акмал Жуманазаров шу муносабат билан Ўзбекистон энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилган.
У 2023 йилнинг февралидан буён электр энергетикаси ва кўмир саноати масалалари бўйича энергетика вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Бундан аввал эса Акмал Жуманазаров Вазирлар Маҳкамаси Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментининг бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Изоҳ (0)