Forbes нашри дунёнинг энг кучсиз ва энг заиф валюталари ўнталигини эълон қилди.
Унга кўра ўзбек сўми аввалги йилдаги 7-ўриндан бир поғона юқорилаб, 6-ўринга жойлашган.
Рейтингда ҳамон Эрон риали пешқадамлигини сақлаб турибди. Ҳозирда 1 АҚШ доллари 42 00 риални ташкил қилмоқда.
Иккинчи ўринда ҳам ўзгариш рўй бермаган. Ҳамон Вьетнам донги Эрондан кейин энг заиф валюта бўлиб турибди. 1 АҚШ доллари 24 500 донгга тенг.
Учинчи ўринда эса Лаос миллий валютаси кип бормоқда. 1 АҚШ доллари деярли 21 минг кипга тенг.
Ўзбек сўми эса юқорида таъкидланганидек 6-поғонадан жой олган. Эътиборлиси 2023 йилги рейтингда сўм 7-ўринда эди. Марказий банк маълумотига кўра, 1АҚШ доллари 12 495 сўмни ташкил қилмоқда.
Қуйида 1 АҚШ долларига нисбатан дунёдаги энг арзон ўнта валютанинг қийматлари келтирилган:
- 1. Эрон риали — 42 037
- 2. Вьетнам донги — 24 535
- 3. Лаос кипи — 20 839
- 4. Серра-Леоне леонеси — 19 750
- 5. Индонезия рупияси — 15 635
- 6. Ўзбек сўми — 12 495
- 7. Гвинея франки — 8 584
- 8. Парагвай гуаранаси — 7 293
- 9. Уганда шиллинги — 3 878
- 10. Ироқ динори — 1 308
Изоҳ (0)