Шавкат Мирзиёев раислигида аграр соҳадаги вазифа ва режаларга бағишланган йиғилишда балиқ етиштиришни кўпайтириш масалалари кўриб чиқилди.
2024 йилда балиқ етиштириш ҳажмини 1 миллион тоннага етказиш ва қўшимча 50 минг аҳолини банд қилиш тармоқ масъулларининг асосий вазифаси бўлиши қайд этилди.
Дарё бўйларида камида 500 та ҳавза ташкил қилиниб, кооперация асосида балиқ етиштиришни йўлга қўйиш топширилди. “Оилавий тадбиркорлик” дастурлари доирасида балиқ боқиш учун гаровсиз кредитни 100 миллион сўмгача ошириш таклиф қилинди.
Маълумот учун, президентнинг 2023 йил 18 августдаги қарори билан 2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
Изоҳ (0)