ҲАМАС ҳаракати АҚШ, Қатар ва Миср воситачилигида ишлаб чиқилган Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича 3 босқичли Париж режасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҲАМАС бу режага “ижобий руҳда” муносабат билдириб, анклавда тўлиқ ўт очишни тўхтатиш, асирлар ва вафот этганларнинг жасадларини алмашиш ва Ғазо секторини тиклашни маъқуллаган.
Миср хавфсизлик хизматларидаги манбаларнинг агентликка маълум қилишича, ҲАМАС мослашувчанликни намойиш этган.
“Якуний формула бўйича имкон қадар тезроқ келишувга эришиш учун таклиф этилаётган режанинг барча тафсилотларини манфаатдор томонлар билан муҳокама қиламиз”, — деди Миср Давлат ахборот хизмати раҳбари Диаа Рашван.
Аввалроқ Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдураҳмон Ал Соний Ғазодаги сулҳга ҲАМАСнинг муносабати ижобий эканини айтган эди. Унинг қайд этишича, ҲАМАСнинг жавоби Исроилга етказилган.
Изоҳ (0)