Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон бош вазири Олжас Бектеновни Қозоғистон бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан самимий табриклади.
Шунингдек, икки давлат президентлари томонидан ҳукуматлар олдига Ўзбекистон—Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим вазифаларни яқин ҳамкорликда амалга оширишга умид билдирилди.
Изоҳ (0)