Лос-Анжелесда “Кальмар ўйини” сериали юлдузи, кореялик актёр Ли Бен Хоннинг уйини ўғрилар тунаб кетди.
Ўғрилик у уйда бўлмаган пайтда содир бўлган. Актёр жамоаси аъзоларидан бири унинг уйига ўғри тушганлигини аниқлаган ва бу ҳақда актёрни огоҳлантирган.
Манбаларга кўра, ўғрилар Ли Бен Хоннинг уйига ойнали эшикни синдириш орқали кирган. Ҳозирча нима ўғирлангани ва уларнинг қиймати номаълумлигича қолмоқда. Нашрнинг хабар беришича, актёр ҳақиқатда нима бўлганини аниқлаш учун яқин кунларда полицияга мурожаат қилади.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари Ли ўғриларнинг асосий нишони бўлганига ишонади.
Уларнинг қайд этишича, жиноят ҳудуддаги бадавлат маҳаллаларни талон-торож қиладиган ўғрилардан бирининг иши бўлган.
Изоҳ (0)