“Кальмар ўйини” нинг биринчи мавсуми намойиш этилганига ҳам уч йил бўлди. Ниҳоят сериал давомининг чиқиш санаси маълум қилинди.
Peopletalk нашрининг хабар беришича, машҳур сериалнинг иккинчи фасли 2024 йилнинг охирида намойиш этилади. Бу ҳақда фильм режиссёри Хван Дон Ҳёк акциядорларга йўллаган мактубида маълум қилди.
“Олдиндан айтишим мумкинки, ўтган йилги иш ташлашлар, айрим лойиҳаларни кечиктирганига қарамай, бизда 2024 йил учун катта режа бор”, — дейди режиссёр.
“Кальмар ўйини” сериалининг биринчи мавсуми катта сенсацияга айланган эди. Картина 25 кун ичида 111 миллион марта кўрилган, шунингдек, фильм Netflix тарихида ўзининг биринчи ойидаёқ 82 миллион марта томоша қилинган Американинг “Брижертон” фильмини ортда қолдиришга ҳам муваффақ бўлган. Фильм сюжети пул учун омон қолиш бўлган шафқатсиз ўйинда иштирок этишга рози бўлган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.
Изоҳ (0)