• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Нега энди расмийлаштириб олишда тўлов тўлаган фуқаро ўз мулкини йўқотганда ҳам жарима тўлаши керак?” — депутат паспортни йўқотганлик учун жавобгарлик кучайтирилаётганига эътироз билдирди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан киритилган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасини такомиллаштириш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси мунозараларга сабаб бўлмоқда.

    Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон фуқаросининг паспортини, идентификацияловчи ID картасини ва (ёки) хорижга чиқиш учун биометрик паспортини қасддан яроқсизлантириши ёхуд уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйиши, шунингдек Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи чет эл фуқаросининг ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини ва (ёки) идентификацияловчи ID картасини (Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини) қасддан яроқсизлантириши ёхуд уни эҳтиёт қилиб сақламаганлиги оқибатида йўқотиб қўйганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида (680 минг сўм) жарима қўллаш белгиланмоқда.

    Ташаббускорларнинг фикрича, маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи бир қатор жарималар мақбуллаштирилмоқда, яъни либераллаштирилмоқда.

    Ўктам Исломов
    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўктам Исломовнинг таъкидлашича, ушбу қонун лойиҳасида маъмурий жавобгарлик чоралари аслида амалдагидан кўра оғирлаштирилаётгани яққол сезилиб турибди.

    223-модда икки қисмга ажратиляпти. Биринчи қисмда паспортни муддати ўтгани ёки маълумотлари ўзгаргани сабабли алмаштириш масаласида БҲМнинг бир баравари миқдоридаги жарима кўзда тутилмоқда. Амалдаги тартибда 0,5 дан 3 бараваригача эди. Модданинг 2-қисмида паспортни йўқотиб қўйса ёки қасддан шикаст етказса, БҲМнинг 2 баравари дейиляпти. Амалда эса бу ҳолатда ҳам 0,5-3 бараваргача эди.

    Амалиётдаги ҳолатлар таҳлил қилинганда, бу турдаги жавобгарликлар учун асосан БҲМнинг 0,5 миқдорида жарима қўлланилган. Энди эса ярим оклад бўлиб турган жарима 4 бараварга ошириляпти. Бу нотўғри. Ўйлашимча, амалдаги БҲМнинг 0,5 баравари ҳолатида қолдириш, агар такрорланса, миқдорини ошириш лозим, — деди Ўктам Исломов.

    Лойиҳа муҳокамасида депутатлар паспортни қасддан яроқсизлантирганлик учун жавобгарлик белгилангани, лекин қасддан эмас, эҳтиётсизлик оқибатидаги ҳолатда фуқарога қандай жавобгарлик кўзда тутилгани билан қизиққан.

    Лекин қонун ташаббускорларидан асосли жавоб бўлмади. Шу сабабли ҳамкасбларимиз қонун лойиҳасида қасддан ва эҳтиётсизлик туфайли деган нормаларни лойиҳада алоҳида-алоҳида қилишни таклиф этдилар.

    Айтиш керак, бугунги кунда фуқароларимизнинг деярли ҳаммаси фуқаролик паспортларини ID картага алмаштириб бўлди. Тўғри, илгари йўқотилган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш имкони бор эди. Лекин ҳозирги рақамли технологиялар ривожланган даврда бунинг имкони йўқ.

    Яна бир муҳим масала. Қонун лойиҳасида ID карта эгаси уни йўқотганда ёки эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга келганда икки баравар жарима тўлаш белгиланяпти. Нега энди ID картани расмийлаштириб олишда тўлов тўлаган фуқаро ўз мулкини йўқотганда ҳам жарима тўлаши керак? Бу жазо керакми? Лекин қонун ташаббускорлари жим. Шахсан мен маъмурий жазони олиб ташлаш тарафдориман, — деди депутат.

    30.01.2024, 12:06   Изоҳ (0)   6892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Бухорода “валютчик”лар ушланди

    30.01.2024, 11:55

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 31 январь куни қор ёғади

    30.01.2024, 11:45

    Глобал экологик фонд ҳисобидан “Жанубий Устюрт” ва “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас топширилди

    30.01.2024, 11:00

    Европа инвестиция банки Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга транспортни ривожлантириш учун қарийб 1,5 млрд евро ажратади

    30.01.2024, 10:10

    Тошкентда Chery билан тўқнашган BYD ағдарилиб кетди

    30.01.2024, 09:48

    Ўзбекистонда 250 миллиондан ортиқ дарахтнинг рақамли харитаси яратилди

    30.01.2024, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.