Италиянинг “Рома” жамоаси бош мураббий Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилганини маълум қилди.
Португалиялик мутахассис 2021 йил май ойидан буён Рим жамоасини бошқариб келаётганди.
Унинг қўл остида “Рома” 2022 йилда Конференциялар Лигасида ғалаба қозонди, ўтган йили эса Европа Лигаси финалига қадар етиб борди.
Моуриньо фаолияти давомида “Порту”, “Реал”, “Интер”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенҳэм” каби клубларда бош мураббий сифатида ишлаган.
Изоҳ (0)